Кириш Регистрация

Клопп — «Сити»нинг ЕЧЛни тарк этиши ҳақида: «Бу қаттиқ зарба»

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Чемпионлар лигаси ярим финалида "Манчестер Сити"нинг мағлубиятига муносабат билдирди. Хосеп Гвардиола шогирдлари «Реал»га қарши ўйинда икки баҳс натижасига кўра, имкониятни бой берди (4:3, 1:3).

“Бу катта зарба. Менимча, кўпчилик телевизорни ўчириб қўйди. Бу "Сити" учун жуда унутилмас баҳс. Менда ҳам шундай ўйинлар бўлган, буни унутиш қийин", - дея фикр билдиради немис мураббийи.

“Сантьяго Бернабеу”даги жавоб ўйинида Гвардиола шогирдлари 90-дақиқагача ҳисобда олдинда бўлган бўлса-да, кейин кетма-кет иккита гол ўтказиб юборди. Ўйин қўшимча вақтга узайтирилди ва Карим Бензема пенальтидан гол уриб, "Реал Мадрид"га ғалабани тақдим этди.

Киритилди: 21:04, 06.05.2022.
Ўқилди: 4622 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.