"Челси" расман янги эгаларини топди - америкалик Тодд Боули Марк Валтер ва швейцариялик миллиардер Хансйорг Висс билан биргаликда клубни сотиб олиш учун танловда ғолиб чиқди.
Шартнома расмий равишда 31 майгача ёпилади, аммо Боули аллақачон стадионга ташриф буюришга улгурди.
"Челси" қанчага сотилади?
Хабар қилинишича, 4,25 миллиард фунт стерлинг икки қисмга бўлинади.
Биринчиси, клуб учун 2,5 миллиард фунт стерлинг. Бу сумма Абрамовичнинг эмас (Буюк Британия унинг бир тийин олмаслигига ишонч ҳосил қилган), балки ҳукуматнинг банк ҳисобига тушади.
Иккинчиси - 1,75 миллиард фунт - клубга киритилган сармоя. Пул “Стэмфорд Бридж”, академия, аёллар жамоасини реконструкция қилиш ва “Челси” жамғармасини кейинги молиялаштиришга йўналтирилади.
Абрамович олдидаги қарз ҳақида нима дейиш мумкин?
Times аввалроқ "Челси" Буюк Британия ҳукумати ва савдо иштирокчиларини келишув шартларига киритилган ўзгартиришлар ҳақида хабардор қилганини таъкидлаган эди. Клуб учун маблағнинг бир қисми Fordstam LTD (“Челси асосчиси”)нинг Camberley International Investments
олдидаги 1,6 миллиард фунт стерлинг миқдоридаги қарзини тўлаш учун сарфланиши тахмин қилинган эди. Унинг Абрамович билан аниқ алоқаси борми, йўқми номаълум. Бундай сценарий ҳукуматни огоҳликка чорлади. Россиялик бизнесмен шу тариқа клубни сотишдан ҳеч бўлмаганда бироз маблағ олишни хоҳлаётганидан қўрқишди.
Кейинчалик The Times битимнинг қуйидаги шартлари бўйича келишиб олганликларини ёзди:
2,5 миллиард фунт стерлинг ҳукумат ҳисобига ўтказилади ва музлатилади;
1 миллиард фунт стерлинг дарҳол хайрияга ўтказилади;
Қолган сумма Camberley International Investments ва Абрамович ўртасида ҳеч қандай алоқа йўқлиги аниқланмагунча музлатилади.
Шундан сўнг россиялик тадбиркорнинг вакили “Абрамович бу маблағларга эга чиқиш ҳуқуқига эга эмас ва улар устидан назорати йўқ ва клуб сотилгандан кейин ҳам бўлмайди”, деб таъкидлади.
Хўш, “Челси"нинг янги хўжайини ким?
Тодд Боули. Америкалик миллиардер
Бойлиги 4,72 миллиард долларга баҳоланмоқда
Боули Қўшма Штатларда таҳсил олди ва Citibank'нинг Лондон бўлимида амалиёт ўтади ва у ерда бир вақтнинг ўзида Лондон Иқтисодиёт мактабида таълим олди. У Credit Suisse First Boston'да молиявий секторда тажриба тўплашни давом эттирди ва у ердан Guggenhem Partners компаниясига кўчиб ўтди. Боули компания президенти бўлгунга қадар активларни бошқариш соҳасида ишлаган.
Боули 2019 йилда "Челси"ни сотиб олишга уриниб кўрган эди, аммо кейин унга рад жавоби берилди. Bloomberg агентлигининг футбол клубини бошқаришнинг катта харажатлари ҳақидаги саволига у шундай жавоб берди: “Сифатли нарсани сотиб олиш қийин. Шунда савол туғилади: сиз ушбу нархда олган нарсангизни ривожлантиришни давом эттира оласизми? Мен энг яхшиси учун глобал имкониятлар мавжудлигига ишонишда давом этаман”.
Америкалик бизнесмен мухлислар ҳақида кўп гапиради (спортнинг муҳим қисми, шунинг учун сиз уларга эътибор қаратишингиз керак), Америка бозорига кириш (ривожланиш учун кўплаб имкониятлар бор) ва “Стэмфорд Бридж”ни реконструкция қилиш. Боулининг фикрича, янги арена қурилишида америкача ёндашувни қўллаши керак: тарихан Англиядаги стадионлар жуда кўркам, аммо уларни “ҳаёт тарзи”га айлантириш керак.