"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберлен клубдаги келажаги ҳақида аниқ маълумотга эга эмас, деб хабар беради Mail.
Манба берган хабарга кўра, 28 ёшли англиялик футболчи келажагидан хавотирда, чунки клуб раҳбарияти янги шартнома борасида у билан боғланмади.
Шунингдек, ярим ҳимоячи 20 мартдан бери майдонга тушмаяпти. Окслейд-Чемберленнинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
У жорий мавсумда 29 та ўйинда майдонга тушиб, ҳар бир ўйинда ўртача 52 дақиқа майдонда ўтказди ва 3 та гол урди.