Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

Ўхшаш тақдирлар ёхуд "МЮ"нинг қуёшсевар мегаюлдузлари

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед"нинг янги мураббий олиб келишини эълон қилганига кўп бўлмади. Янги мавсумда "қизил иблислар"ни нидерландиялик мутахассис бошқаради. Эрик тен Хаг ўзининг "Аякс"даги иши билан ном қозонган. Аммо у Англияга келиб, об-ҳавони кўргач, анча ёмон аҳволга тушади ва ҳавонинг ноқулайлигидан нолийди. Қуйида "МЮ"га келиб, инглиз об-ҳавоси борасида қийналган футболчилар ҳақида гап боради.

Криштиану Роналду

Роналду илк бор Бирлашган Қиролликка ташриф буюриб, у ердаги ҳавонинг авзойидан ҳайратга тушади. У бу ҳақида 2006 йилда шундай деганди: "Мен бу ерни об-ҳавосидан кўра, "МЮ"да ўйнашни ёқтираман. Иқлим мен учун энг катта муаммо бўлиб қолмоқда. Чунки бу ерда ёмғир ва қор кўп ёғар экан. Бу ҳолатни эса Португалия билан таққослаб бўлмайди. Ватанимда ҳар куни қуёш порлайди ва мен шунга ўрганганман. Аммо клуб жуда ҳам ажойиб ва бу ер менга ёқди".

Энтони Марсьяль

Француз футболчиси учун ёқимсиз нарсалардан бири инглиз ошхонаси бўлган. У илк бор "МЮ" келганида ундан интервю олинади. Ўшанда Марсьяль "L'Equipe" нашрига шундай дейди: "Манчестер шаҳрининг об-ҳавоси, овқатлари, умуман инглиз таомлари мени чарчатди. Аммо бу ернинг футболини севиб қолдим. Бу оддий эшитилиши мумкиндир. Аммо мен футболсиз яшай олмайман".
Айни дамда "Севилья" сафида ҳаракат қилаётган ҳужумчи янги мавсумдан яна "қизил иблислар" сафини тўлидириши айтилган.

Карлос Тевес

Аргентиналик афсона Манчестерни ёмон кўришини тан олган. У шаҳарнинг ҳар икки клубида ҳаракат қилганига қарамай, у жой унинг кўнглидан жой олмагани маълум бўлганди.
У "Манчестер Юнайтед" футболчиси эканида шундай деганди: "Биласизми, Манчестер шаҳрида ҳеч нима қилиб бўлмайди. Бу ернинг об-ҳавоси, умуман, ҳамма-ҳаммаси расво ҳолатда. Ҳа, менинг жамоам ажойиб. Муҳими – кўнглимдагидек. Аммо менда ҳалиям инглиз тилида ёмон гапираман. Битимим тугаганидан кейин ҳеч қачон Манчестер шаҳрига қайтиб келмайман. Ҳатто, байрам ва таътилларда ҳам!".

Неманья Видич

Биз ҳимоячининг ёмғир билан боғлиқ "ҳасратлари" борлигини билмаган эдик. Аммо сербиялик футболчи "МЮ"да анча қийналган экан. Видич "Спартак Москва"дан харид қилинади. У 2016 йилда шундай деган: "Мен бу ернинг об-ҳавосидан анча азият чекдим. Ҳадеб ёмғир ёғавериши инсонни қийнайди. Масалан, Москва қишда совуқ бўлади. Аммо ёмғир ёғмайди. Қуёш чарақлаб туради. Бу ерда фақатгина об-ҳаво билан боғлиқ муаммога дуч келдим, холос. Аммо менга бу клуб, ижтимоий муносабатлар ва одамлар жуда ёқди".

Анхель Ди Мария

Ди Мария Англияда яшашда қийинчилик кўрган. Аммо бу муаммолар фақатгина иқлим билан боғлиқ эди. У "МЮ"даги даврини эслаб, шундай деганди: "Бу давр ўта даҳшатли эди. Уйда ҳам ўзимни ноқулай сезардим. Мен бу тажрибадан кейин дўстларимга айтдим: "Исталган мамлакатга боринглар, фақат Англияга эмас! Мен буни тавсия қилмайман". Шундай қилиб, юқоридаги футболчилар Манчестер шаҳрида, умуман, Англияда турли хил муаммоларга учраган. Умид қиламизки, тен Хаг тезда мамлакатдаги иқлим шароитига мослашиб кетади...

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 23:58, 10.05.2022.
Ўқилди: 2541 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.