"Барселона" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг Ла Лига 36-туридан ўрин олган "Сельта"га қарши ўйиндан сўнг (3:1) жамоадоши Усмон Дембеле ҳақида фикр билдирди.
"Дембеле менинг кичик укам. У билан "Дортмунд"да учрашган биринчи кунимизданоқ биз майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам жуда яхши муносабатларни ривожлантирдик.
Дембеле билан кўп йиллардан буён бир-биримизни биламиз, биродарлик муносабатларимиз бор ва мен буни қадрлайман. Мен унинг қилаётган ишларидан мамнунман. У шартномасини узайтиради, деб умид қиламан”, - дея Обамеянг сўзларидан иқтибос келтирди MD.