"Барселона" ўзининг расмий сайти орқали жамоанинг собиқ дарвозабони Жоан Баутиста Льописнинг вафот этганини эълон қилди. У 106 ёшда эди. Льопис каталонияликларнинг энг кекса собиқ футболчиси ҳисобланарди.
Маълумот учун Льопис 1941 йилдан 1945 йилгача "Барселона"да ўйнаган. У дарвозабон сифатида фаолият олиб борган.
Қайд этиш керак Жоан яқинда ўртоқлик ўйинда иштирок этганди. Шунингдек, унга фамилияси ва 1 рақами ёзилган эсдалик футболка ҳам совға қилинган.