Кириш Регистрация
14/03 19:30 Бухоро 2-0 Қизилқум
14/03 19:30 Нефтчи 0-0 Қўқон-1912
15/03 00:45 Женоа 2-1 Лечче
15/03 01:00 Лас-Пальмас 2-2 Алавес
15/03 17:55 Шўртан - Бунёдкор
15/03 18:00 Вальядолид - Сельта
15/03 19:00 Монца - Парма
15/03 19:00 Удинезе - Верона
15/03 19:30 Андижон - Насаф
15/03 20:00 Эвертон - Вест Хэм
15/03 20:00 Ипсвич - Ноттингем Форест
15/03 20:00 Манчестер Сити - Брайтон
15/03 20:00 Саутгемптон - Вулверхэмптон
15/03 20:15 Мальорка - Эспаньол
15/03 20:15 Динамо - Машъал
15/03 22:00 Милан - Комо
15/03 22:30 Вильярреал - Реал Мадрид
15/03 22:30 Борнмут - Брентфорд
16/03 00:45 Торино - Эмполи
16/03 01:00 Жирона - Валенсия
16/03 16:30 Венеция - Наполи
16/03 17:45 Сурхон - Хоразм
16/03 18:00 Леганес - Бетис
16/03 18:30 Арсенал - Челси
16/03 18:30 Фулхэм - Тоттенхэм
16/03 19:00 Болонья - Лацио
16/03 19:30 Сўғдиёна - Навбаҳор
16/03 20:00 Рома - Кальяри
16/03 20:00 ОКМК - Пахтакор
16/03 20:15 Севилья - Атлетик Бильбао
16/03 22:00 Фиорентина - Ювентус
16/03 22:30 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
16/03 22:30 Осасуна - Хетафе
17/03 00:00 Лестер - Ман. Юнайтед

Совриндор, камтарин, ноёб истеъдод соҳиби...

Баҳо:
+ | -

Андрес Иньеста 38 га кирди. “Андрас Иньеста футболдан кетса, футбол кимдан айрилганини билиб олади!” Бу гап марҳум Тита Вилановага тегишли.

Ҳозир Иньестанинг уйига борсак, менимча, бир хона тўла кубок бўлса керак. Қўлга киритилган совринлари Мессиникидан кўпроқлигига ишонаман. Тўғри, “Барса”да иккиси бир хил натижалар қайд этишган, аммо Лео Испания термасида ўйнамаган-ку, тўғрими?!

Мен бу йигитни илк бора барча юртдошларимиз сингари 2003 йилги ёшлар ўртасидаги ЖЧда кўрганман. Иньеста ўшанда Ўзбекистон ёшлари дарвозасига ягона голни урганди. Бу йигитнинг энг порлоқ онлари, албатта, Каталония суперклубининг тизимидаги ўзгариш даврига тўғри келади. Андреас Хави ва Месси билан шундай бир учлик бўлдики, бу учликка қарши ўйнаб бўлмай қолди. Улар футболни ўзгартириб юборишди. Бу учлик ичида менимча энг кўп ишни Иньеста амалга оширган...

Андрес алоҳида олинганда ҳам ўз услубига эга нодир футболчидир. Унинг тўп билан оригинал ҳаракати – рақибни айланиб алдаб ўтиши ҳалигача бетакрор ҳисобланади. Феълан ўта камтарин бўлган қаҳрамонимиздан камида битта “Олтин тўпи”ни олиб қўйишганини ҳам биламиз. Лекин у бунақа нарсаларга эътибор бермайди. Ўйнайверади.

16 йил давомида майдон марказида ҳокимлик қилган бу йигит клубнинг нурли даврларида асосий мотор эди. 2010 йили Испания термасига жаҳон чемпионлигини тақдим этган голни йўллаганини ҳар бир испаниялик болакай роҳатланиб эсласа, Барса мухлислари 2009 йили Челси дарвозасига йўллаган суперголини унута олмайдилар. Голлар унинг асосий фишкаси эмас, албатта. Иньеста майдонни ўқий билиши, ҳужумни бошқа томонга кўчира олиши билан донг таратган.

Гвардиоланинг мураббийлик давридаги Иньеста ўйинларини такрорлаш имконсиз, деб ўйлаймиз.

Хайрулла Ҳамидов.

Манба: https://t.me/xayrulla_hamidov
Киритилди: 18:50, 11.05.2022.
Ўқилди: 2035 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz