"Барселона" раҳбарлари ёзда "Монако"нинг франциялик ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Fichajes нашри сўзларига кўра, каталонияликлар жамоаси 22 ёшли футболчини ёзда сотиб олишга ҳаракат қилади. Испан клубига бу курашда “Реал”, “Ливерпуль” ва “ПСЖ” қаршилик қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, трансфермаркт портали ярим ҳимоячининг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Жорий мавсумда Орельен Тчуамени Франция чемпионатида 33 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилган.