Италия чемпионати 37-тури доирасида "Наполи" ўз майдонида "Женоа"ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу баҳсда неаполликлар ҳужумчиси Лоренцо Инсинье 1 та гол урди. У 122 та гол билан клуб тарихида 2-энг яхши тўпурарга айланди.
Маълумот учун, у кейинги мавсумни Канаданинг "Торонто" жамоасида ўтказади. 30 ёшли Инсинье кеча "Диего Армандо Мардона" стадионидаги сўнгги баҳсини ўтказди.