«Кристал Пэлас» вингери Исмаила Саррга «Манчестер Юнайтед» клуби қизиқиш билдирмоқда.
Footmercato хабарига кўра, «Қизил иблислар» 28 ёшли футболчи бўйича сўров юборган. Сенегаллик ўйинчига бошқа даъвогарлар ҳам бор, бироқ у болалигидан «МЮ»ни қўллаб-қувватлайди ва яқинда манкунианликлар сафида тўп суришни орзу қилишини тан олган.
Transfermarkt портали баҳосига кўра, Исмаила Саррнинг нархи 40 миллион еврони ташкил этади. Ўтган мавсумда футболчи «Кристал Пэлас» сафида барча турнирларда 45 та ўйин ўтказиб, 21 та гол ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган. «Бургутлар» юлдузининг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.













