Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Луис Суарес Лионель Мессининг "Барселона"дан кетиши ҳақида гапирди.
"Мессининг кетишидан ҳайратда қолдим ва у билан бирга азоб чекдим.
Биз таътилда эдик ва у "пайшанба куни "Барса" билан янги шартнома имзолайман", деди.
Пайшанба куни тушдан кейин Антонела хотинимга Месси янги шартнома имзоламаслигини айтди.
Мен у билан гаплашдим, у жуда ҳафсаласи пир бўлганини ҳис қилдим", - деди Суарес Marca нашрига.