"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Чемпионлар лигаси доирасида "Реал"га қарши кечадиган финал учрашуви олдидан фикр билдирди.
“Менда жуда катта мотивация бор, айниқса “Реал”га қарши олдинги финалдаги воқеадан кейин. Премьер-лигада содир бўлган воқеалардан сўнг, жамоамиз Чемпионлар лигасини қўлга киритиши керак", - дейди мисрлик ҳужумчи.
Эслатиб ўтамиз, Англия чемпионатида мерсисайдликлар олтин медалларни "Манчестер Сити"га бой бериб, иккинчи ўринни эгаллаган эди.