Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

ЕЧЛнинг 2018 йилги финалида иштирок этган футболчилар ҳозир қаерда?

Баҳо:
+ | -

Эсингизда бўлса 2018 йил айнан 26 май куни Европа Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтганди. Унда «Реал» ҳамда «Ливерпуль» жамоалари тўқнаш келган. Якун эса мадридликларнинг 3-1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан тугаган. Қуйида бундан 4 йил илгари финалда иштирок этган (бошланғич таркибда майдонга тушган) футболчиларнинг айни дамдаги манзиллари ҳақида сўз юритилади.

1. «Реал» (4-3-3)

Кейлор Навас (дарвозабон) – «Реал»да мухлислар ёқимтойи бўлган футболчи. У тез орада Куртуа томонидан алмаштирилган ва «ПСЖ»га йўл олган. Айни дамда эса Парижда Донаррумма соясида қолмоқда.

Дани Карвахал (чап қанот) – 30 ёшли футболчи ўз тенгқурлари ичида энг яхшилардан бири. Айни дамда ҳам у «Реал» билан бирга.

Варан (марказий) – амалдаги жаҳон чемпиони 10 йиллик хизматидан кейин жамоани тарк этди. У 2021 йилда «МЮ»га йўл олганди.

Серхио Рамос (марказий) – «Реал» тарихидаги энг яхши ҳимоячи. У Испанияда ҳамма совринларга эга чиққан. Рамос ўтган ёздан бери «ПСЖ» билан бирга.

Марсело (чап қанот) – ҳозирга қадар клуб билан бирга. Аммо Марсело ёзда кетишини маълум қилган. Кейинги манзил эса аниқ эмас.

Модрич (ярим ҳимоячи) – ўз ўрнида дунёнинг энг яхшиси. 36 ёшли хорват «Реал»да қолмоқчи ва шу ерда ҳаммасига якун ясайди.

Каземиро (ярим ҳимоячи) – ҳали ҳам катта ҳажмга эга. У «Реал»нинг муҳим вакили бўлиб қолмоқда.

Кроос (ярим ҳимоя) – у ҳам шериклари каби: муҳим ва муқим...

Иско (ўнг қанот) – унинг даври ўтиб бормоқда. Бир пайтлар оламга сиғмаган футболчи, бугун «Реал»дан кетмоқда.

Бензема (ҳужумчи) – ҳозирда дунёнинг энг яхши футболчиси ва ҳужумчиси. Бугун бутун жамоа унга ишониб турибди.

Роналду (чап қанот) – кимлигини яхши биласиз. У ўша финалдан кейин жамоани тарк этади. «Ювентус»дан кейин, Роналдунинг манзили яна Англия томонларга тушди.

2. «Ливерпуль» (4-3-3)

Лорис Кариус (дарвозабон) – 2018 йилги финалнинг антиқаҳрамони. Шундан кейин у «Бешиктош» ҳамда «Берлин» клубларида ҳаракат қилди.

Александер-Арнольд (ўнг қанот) – энг ёш ва иқтидорли футболчи. Ҳархолда, 2018 йилда Трент шундай эди. Айни дамда 23 ёш бўлган футболчи даражасини сақлаб келмоқда.

Ловрен (марказий) – у 6 йил мерсисайдликларга хизмат қилди. Кейин эса «Зенит»га сотиб юборилган эди.

Ван Дейк (марказий) – дунёнинг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бири. У «Ливерпуль»да ҳали ҳам етакчи саналади.

Робертсон (чап қанот) – у ҳам ҳали-ҳамон шу жамоада қолмоқда. Роббо Клоппнинг энг барқарор ва ишонган футболчиларидан биридир.

Хендерсон (ярим ҳимоячи) – жамоанинг ҳақиқий сардори. У яқин йилларда ЕЧЛ, АПЛ, АФЛ ҳамда Англия кубогини қўлга киритди.

Вийналдум (ярим ҳимоячи) – у 2021 йилда кетди. Ўтган ёзда «ПСЖ»га йўл олган қаҳрамонимиз, бу ёзда яна кўчиш ниятида.

Жеймс Милнер (ярим ҳимоячи) – 36 ёшли фахрий футболчи. У ҳам «Ливерпуль»да қолмоқда. Аммо кам фойдаланилади. Кези келганда жамоага ёрдам бериб туради, холос.

Муҳаммад Салоҳ (ўнг қанот) – 2018 йилги финалнинг энг бахти қаро вакили. Чунки Салоҳ ўйин бошланганидан кейин бир неча дақиқа ўтгач, жароҳат олган. У келаётган баҳсда барчаси учун «қасос» олмоқчи.

Фирмино (ҳужумчи) – энди севимли бўлмай қолган футболчи. Чунки бразилиялик ортиқ асосий таркиб вакил эмас. Шу сабаб захирада ўз имконини пойлашга мажбур бўлмоқда.

Садио Мане (чап қанот) – сенегаллик қаҳрамон. У ҳам «Ливерпуль» учун кўп ёрдам бериб келмоқда. Аммо Маненинг битими якунига етишга яқин турибди.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 19:50, 26.05.2022.
Ўқилди: 2942 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [10459]

Мбаппе ёки Винисиус: "Реал"да бир мегаюлдуз билан хайрлашиш муҳокама қилинмоқда [4692]

Фабрегас бошқаришни орзу қилаётган клуб номи маълум бўлди [3181]

«Барса» Флик бўйича янгиликни эълон қилишга тайёр [2994]

Диего Симеоне Хулиан Альваресга қайси клублар қизиқиш билдираётгани айтди [2714]

«Барса» ҳужум чизиғини кучайтиришнинг арзон йўлини ҳам топиб қўйди [2516]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [1983]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [1621]

"Реал" юлдузлари Клопп ва Моуриньо ўртасида танлов қилишди - тафсилотлар [1550]

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин [1473]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик