Кириш Регистрация

Ҳакамни урган футзалчилар икки йилги футболдан четлатилди - ЎФА тартиб-интизом қарори

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонфутбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

“ҚИЗИЛҚУМ” — “СУРХОН”

ЎзбекистонСуперлигасининг 10-туридан ўрин олган “Қизилқум”— “Сурхон” учрашувнинг 54-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Иқболжон Маликжонов бош ҳакам томонидан огоҳлантирилгандан сўнг ён ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Иқболжон Маликжоновга нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

“ДИНАМО” — АГМК

Суперлиганинг 10-тури доирасидаги “Динамо”— АГМК учрашувнинг 90+5-дақиқасида АГМК жамоаси мураббийи Павел Бугало ён ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Павел Бугалога нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

“СУРХОН” — “СЎҒДИЁНА”

U-21 Биринчилиги 9-тури доирасидаги “Сурхон”— “Сo-диёна” учрашувнинг 78-дақиқасига келиб “Сурхон” жамоаси футболчиси Асилбек Темиров oйин тoхтатилган вақтда рақиб oйинчисининг кoкрак қисмига ургани ва тажовузкор ҳатти-харакати учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Асилбек Темировга нисбатан 3та ўйинга дисквалификация ва жарима интизом чораси қўлланилди.

“АРАЛ” — “ЧИҒАТОЙ”

Биринчи лига 6-тури доирасидаги “Арал”— “Чиғатой” учрашувнинг 90-дақиқасига келиб ўйин тўхтатилган вақтда “Арал” жамоаси футболчиси Асад Джуманмуратов рақиб ўйинчисига нисбатан қилган тажовузкор ҳатти-харакати учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Асад Джуманмуратовга нисбатан 3та ўйинга дисквалификатсия ва жарима интизом чораси қўлланилди.

“ҚИЗИЛҚУМ-W” — “НЕФТЧИ-W”

Аёллар Олий лигаси 7-тури доирасидаги “Қизилқум-W” — “Нефтчи-W” учрашувнинг 90+2-дақиқасида “Қизилқум-W” жамоаси футболчиси Эъзоза Шарипова жамоасига нисбатан ўйин қоидаси бузилгандан сўнг рақиб ўйинчиси шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатган ва қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Эъзоза Шариповага нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш чораси қўлланилди.

“НАВБАҲОР — “МЕТАЛЛУРГ”

Футзал Олий лигаси 12-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари”— “Металлург” учрашувининг 40-дақиқасида ҳакам томонидан “Навбаҳор” жамоаси ўйинчиси Дониёр Сотволдиевга қизил карточка коʻрсатилади. Шундан сўнг “Навбаҳор” жамоаси футболчиси Илхом Юсупжанов учрашув ҳаками олдига бориб ўз эътирозларини қўпол тарзда билдиради ва унга нисбатан куч ишлатади.

Шунингдек, жамоа аъзолари ва бошқалар томонидан жанжалли ҳолатни бартараф этиш чоралари кўрилаётган вақтда яна бир “Навбаҳор” футболчиси Ғуломжон Мамаджонов ҳам учрашув ҳакамига нисбатан куч ишлатади.

Мазкур учрашув интернет орқали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилаётгани, кейинчалик ушбу ҳолат акс эттирилган видеоёзув ижтимоий тармоқларда тарқалган ва кенг жамоатчилик томонидан жиддий эътирозларга сабаб бўлган.

ҚАРОР

Ўзбекистонфутбол ассоциацияси Интизом кодексининг 5.48, 5.49-бандига асосан “Навбаҳор” футболчилари Илхом Юсупжанов ва Ғуломжон Мамаджоновга нисбатан 2 йил муддатга футбол билан богʻлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, “Навбаҳор лочинлари” клуби томонидан 2022-йилги мавсумда Ўзбекистонпрофессионал футбол лигаси томонидан оʻтказиладиган мусобақалар Регламентининг 16.2,16.3,16.4-бандларига риоя қилинмагани учун клубга ҳам жарима интизом чораси қўлланилди.

Киритилди: 11:56, 27.05.2022.
Ўқилди: 1678 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.