"Ливерпул" ярим финалда "Вильярреал"ни мағлуб этди. Ўшанда "қизиллар"га ким рақиб бўлиши номаълум эди, шу боис Муҳаммад Салоҳдан ўйиндан кейин финалда ким рақиб бўлишини ҳақида сўрашган эди. Бундай вазиятда футболчилар шундай жавоб беришади: “Иккала рақиб ҳам кучли, барибир бизни қийин учрашув кутиб турибди”. Аммо мисрлик ҳаммани ҳайратда қолдирди: “Мен ростини айтаман. "Реал Мадрид" билан ўйнашни хоҳлайман, чунки биз финалда уларга ютқазган эдик. 2018 йилнинг финали биз учун қайғули кун эди. Қасос олиш вақти келди", деди футболчи.
"Реал Мадрид" билан Киевдаги ўйин учта нарса билан ёдда қолди. Биринчидан, “Ливерпуль” дарвозабони Лорис Кариуснинг даҳшатли хатолари. Иккинчидан, Бэйлнинг супер голи. Учинчидан, Салоҳнинг биринчи бўлимдаги жароҳати. Мисрлик Серхио Рамосга қарши курашда елкасидан жиддий жароҳат олиб, 30-дақиқада алмаштирилди. Муҳаммад кўз ёшлари билан майдонни тарк этди. Ҳаттоки, бир йилдан сўнг Чемпионлар лигаси финалида ғалаба қозониш ҳам Салоҳни тинчлантирмади.
Каримнинг буюклиги
“Ливерпуль” етакчиси навбатдаги ўйинни ўтказиб юбориши мумкин эди – у “Челси” билан Англия кубоги финалида жароҳат олди, лекин тезда тузалиб кетди ва ҳатто майдонга тушиб гол ҳам урди.
Лекин бошқа жамоа етакчиси Карим Бенземанинг ҳам кайфияти максимал даражада яхши. Ушбу Чемпионлар лигасида француз барчани ҳайратда қолдиряпти: “ПСЖ”га учта гол, “Челси”га тўртта, “Манчестер Сити”га яна учта гол. Бензема бу йил биринчи марта календарь йили эмас, балки мавсум охирида бериладиган "Олтин тўп"га аниқ даъвогардек кўринади. Қолаверса, франциялик футболчи атиги 2 та гол урса, Чемпионлар лигасининг бир мавсумида энг кўп гол уриш бўйича Криштиану Роналду рекордини такрорлайди (17).
Икки хил тақдирлар
Умуман олганда, Чемпионлар лигаси финалида “Реал”ни кўриш ажабланарли. "Қироллик клуби" дастлаб турнир фаворити ҳисобланмади ва плей-офф босқичида улар кучли рақиблар: "ПСЖ", "Челси" ва "Манчестер Сити" билан тўқнаш келишди. Ва ҳар бир жавоб ўйинида мадридликлар ажойиб камбекни амалга ошириб, Европанинг энг кучли характерга эга жамоаси унвонини қўлга киритди.
"Ливерпуль" эса аксинча, хотиржамлик билан финалга йўл олди. Клопп жамоаси унчалик кучли бўлмаган "Интер", "Бенфика" ва "Вильярреал" каби рақиблар билан тўқнаш келди ва ҳар бир биринчи ўйинда "Ливерпул" иккита гол фарқи билан ғалаба қозонди, бу эса кейинги босқичга йўл олишига ёрдам берди. Яъни, "қизиллар" плей-оффда кўп куч ва асабларни сарфламаган, аммо "Реал Мадрид" ўйиндан-ўйинга очилиб борди.
Агар мантиққа қарайдиган бўлсак, финалнинг иккита эҳтимолий сценарийси бор: ё "Ливерпуль" йирик ҳисобда ғалаба қозонади, ёки 3:0 ҳисобида олдинда бориб, аммо "Реал" асрнинг яна бир суперкамбекни кўрсатади. Иккинчиси ҳам жуда чиройли бўлади, чунки бундан 17 йил олдин Чемпионлар лигаси финали Истанбулда бўлиб ўтган, унда "Ливерпуль" 0:3 ҳисобида ортда қолиб ва пенальтилар сериясида ғалаба қозонган. Ўшанда рақиб ким эди? Карло Анчелоттининг "Милан"и.
Шанба куни кўп нарсани стандарт вазиятлар ҳал қилади, шунингдек, "Реал Мадрид"нинг босимдан самарали чиқиб кетиш қобилияти ҳал қилади. Ажабланарлиси шундаки, сўнгги уч мавсумда "Мадрид" кучли прессинг жамоалари - "Аякс", "Манчестер Сити", "Челси"дан мағлуб бўлиб мусобақа билан хайрлашганди, аммо бу йил улардан иккитасини турнирдан чиқариб юборди.
Ўз навбатида Клопп ҳам ўйин якунидан эҳтиёт бўлиши керак. "Реал Мадрид" ўзининг супер захира футболчилари Камавинга, Родриго, Васкес ва, албатта, Бензема ва Модрич туфайли ўйинни доимий равишда ўзгартириб юборди. Чемпионлар лигаси ғолиби финал ҳуштагигача маълум бўлмаслигига шубҳа йўқ. Бу эса ўйин шиддатли бўлишини англатади.