"Энергетик-БГУ" клуби ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов Беларусь чемпионатининг 10-тури доирасида бўлиб ўтган "Славия" клубига қарши ўйинда (5:0) битта гол урди ва жорий мавсумдаги ўз голлари сонини 11тага етказиб олди.
Ушбу чемпионат тарихида бунгача фақат 3 футболчи дастлабки 10та ўйиндан сўнг 10дан ортиқ гол урган экан. Улар: Петр Качуро (12 гол) ва Сергей Яромко (11) (иккиси — мавсум-1995), Геннадий Близнюк (11; 2007).