"Ньюкасл" яна бир таниқли футболчини таркибга жалб этмоқчи. Хабарларга кўра, "Манчестер Сити" вакили Олександр Зинченко "қарғалар" радарида турибди.
Украина терма жамоаси аъзоси Гвардиола жамоасида захира варианти саналади. У "Ньюкасл"да асосий футболчига айланиши мумкин. Зинченко чап қанот ҳимояси ҳамда ярим ҳимоясида ўйнай олади.