Ярим ҳимоячи Педри "Барселона"нинг 2021/22 йилги мавсумининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси маълум қилди.
Педри 22 минг мухлис берган жараёнда 6721 та овоз тўплади. Мос равишда Араухо 5941 та овоз билан иккинчи ўринда. Тер Штеген, Гави ва Дембеле кейинги поғоналарда.