Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

УЕФА ва КОНМЕБОЛ Финалиссима лойиҳаларини давом эттиришади

Баҳо:
+ | -

Кечаги Финалиссима муваффақиятли ўтгач, УЕФА ва КОНМЕБОЛ ушбу йўналишда ҳамкорликни давом эттирадиган бўлишди. Хусусан, аёллар футболи, футзал ҳамда ёшлар жамоалари ўртасидаги икки қитъа чемпионлари мана шундай соврин учун майдонга чиқишади.

"Пеньяроль" клубининг U20 жамоаси 21 август куни Монтевидео шаҳрида УЕФА ўсмирлар ўртасидаги чемпионлар лигаси ғолиби "Бенфика" билан тўқнаш келади.

Футзал бўйича Европа чемпиони — Португалия ҳамда қитъа чемпионатида 3-ўринни эгаллаган Испания Америка кубоги-2022 финалчилари — Аргентина ва Парагвай билан тўқнаш келади. Мусобақа 16-18 сентябрь кунлари Буэнос-Айресда бўлиб ўтади.

Аёллар ўртасидаги Евро-2022 (6-31 июль кунлари Англияда ўтказилади) ғолиби ва Жанубий Америка кубоги-2022 (июль ойида Парагвайда ўтказилади) соҳиби ўртасида Европада Финалиссима ўтказилади. Ўйин вақти ва жойига кейинроқ ойдинлик киритилади.

Бундан ташқари, УЕФА ва КОНМЕБОЛ ҳакамлик соҳасида ҳам ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.

Манба: uefa.com
Киритилди: 22:36, 02.06.2022.
Ўқилди: 1410 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [4247]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4213]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3558]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3523]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3248]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2488]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2214]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2177]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2035]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2034]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик