Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Аргентина тарих ёзишда давом этади

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Аргентина терма жамоаси кеча Финалиссимада Италияни мағлуб этди - 3:0. Ҳисобнинг ўзи барчасини айтиб турибди: ўйин сифатидаги фарқ жуда каттадек бўлиб туюлди. Италия учун ягона овунчоқ: Месси умуман Доннарумма дарвозасига етарлича хавф сола олмади.
Аргентина эса ўз тарихини қайта ёзишда давом этмоқда: жамоа кетма-кет 32 ўйиндан бери мағлуб бўлмай келяпти. Жамоа Италияни мағлуб этиб, 1991 йил февралидан 1993 йил августигача қайд этган ўзларининг аввалги рекордини янгилади.

• Замонавий серия 2019 йил июль ойида Америка кубоги бронза медали учун ўйинда Чили устидан 2:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг бошланган. Ўшандан бери Аргентина умуман ҳеч кимга мағлуб бўлмади: на расмий ва на ўртоқлик ўйинларида. Бу серияга 2021 йилги Америка кубоги мусобақаси – Лео Мессининг терма жамоадаги илк жиддий соврини ҳам киритилган.

• Аргентиналикларнинг серияси ажойиб: 22 ғалаба ва 10 дуранг, тўплар фарқи 56:17. Бу 7 учрашувдан иборат кетма-кет ғалабали серияни ўз ичига олди.

• Аргентинанинг ҳимояси ҳам мустаҳкам, жамоа бу вақт оралиғида 14 та гол ўтказиб юборди холос. Қизиқарлиси, ушбу баҳслар мунтазам равишда Бразилия, Уругвай ва Жанубий Американинг қолган кучли жамоаларига қарши учрашувларда қўлга киритилди.

• Аргентинанинг энг сўнгги мағлубияти 2019 йилги Америка кубоги ярим финалида Бразилияга қарши ўйинда юз берди. Ўша учрашувда Габи Жезус ва Роберто Фирмино жамоасига 2:0 ҳисобида ишончли ғалаба келтирди ва турнир финалига йўл олган эди.

Ўзи умуман, мағлубиятсиз сериялар терма жамоалар орасида трендга айланди. Яқинда итальянлар 37 ўйинлик серия билан жаҳон рекордини янгилаганди. Кейин Жазоир ушбу воқеани янгиламоқчи бўлди, лекин бир-икки қадам етмай қолди.

• 2021 йил октябрь ойида Италия Миллатлар лигасининг ярим финалида Испанияга мағлуб бўлиб, ажойиб серияга якун ясади. Бу 2018 йилнинг сентябрь ойидан бери биринчи мағлубият бўлди, ҳатто Евро-2020даги ғалабаларни ҳам ўз ичига олади.

• Шунингдек, испанларда 2007 йилда бошланиб, 2009 йилда якунланган 35 ўйиндан иборат космик мағлубиятсиз серия ҳам мавжуд.

• Жазоир Испаниянинг рекордини такрорлади ва 35 ўйиндан сўнг тўхташга мажбур бўлди. Аммо жамоа учун 2022 йилги Африка Миллатлар Кубоги омадсиз келди: аввалига Экваториаль Гвинеядан мағлубиятга учраган жазоирликлар (0:1) ушбу серияни бой беришди, кейин эса Кот-д'Ивуарга ютказиб, бирйўла турнир билан хайрлашиб қўя қолди.

• Жанубий Америка бўйича олганда Аргентинанинг серияси рекорд даражадаги кўрсаткич эмас: 1993 йилдан 1996 йилгача бўлган муддатда Бразилия 35 ўйинда мағлуб бўлмаган эди.

Финалиссима - Аргентина тарихидаги 20-кубок ҳисобланади.

Аргентиналиклар Бразилиядан бу борада ўтиб кетди ва футбол тарихидаги энг кўп титулли жамоага айланишди: 20 та. Финалиссиманинг ўтмишдоши бўлган Артемио Франчи кубоги ҳам Аргентинага насиб қилган.

• Бу Мессининг миллий терма жамоадаги учинчи соврини: 2008 йилги Олимпиада олтини, юқорида тилга олинган 2019 йилги Америка кубоги ва энди 2022 йилги Финалиссимадаги ғалаба. Леода яна бир соврин учун имконият бор – у албатта Қатарга боради ва Жаҳон кубогини забт этишга ҳаракат қилиб кўради.

Киритилди: 06:09, 03.06.2022.
Ўқилди: 2679 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.