“Торино” ҳужумчиси Андреа Белотти Франциянинг “Монако” клубининг трансфер мақсадига айланди. Football Italia хабарига кўра, ҳужумчи ҳалигача "Торино" билан муддати тугаган шартномасини узайтира олмаяпти.
Аввалроқ, Белотти хизматларига "Фиорентина" қизиқиш билдирган, бироқ жамоа ҳужумчининг эркин агент сифатида трансфери борасида келиша олмаганди.
Белотти узоқ вақт давомида Европанинг кўплаб клубларининг трансфер мақсади бўлган.