Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, "Монца" "Аталанта" ярим ҳимоячиси Маттео Пессинага қизиқмоқда.
Манбага кўра, бергамоликлар 25 ёшли италияликни 20 миллион евролик таклиф олишса, сотишга тайёр.
2021/22 йилги мавсумда Пессина “Аталанта” сафида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt.com портали футболчининг нархини 16 миллион еврога баҳоламоқда.