Кириш Регистрация
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр
28/11 15:00 Истерн 1-4 Сидней
28/11 15:00 Чонбук Моторс 4-0 Себу
28/11 17:00 Кая-Илоило 1-1 Санфречче Хиросима
28/11 17:00 Жечжианг 4-2 Лион Сити Сэйлорс
28/11 17:00 Селангор 1-2 Муангтонг Юнайтед
28/11 19:00 Порт 2-2 Персиб
30/11 00:45 Кальяри - Верона
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка - Валенсия
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта

«МЮ» Криштиану Роналдусиз яхшироқ жамоа бўлади. Эрик тенг Хагда бу борада бешта сабаб бор!

Баҳо:
+-1 | -

Роналду абадий «МЮ»нинг афсонавий футболчиси бўлиб қолади. Бироқ, унинг ёрқин фаолияти якунига етмоқда. Айтиш мумкинки, «қизил иблислар» усиз яхшироқ жамоа сифатида шаклланади. Бунга бир қанча сабаблар мавжуд.
Португалиялик футболчи қарийб бир йил илгари «Олд Траффорд»га қайтганди. Гарчанд мавсум давомида 24 та гол уришга эришган бўлса ҳам, унинг бу қайтиши омадли бўлди дея олмаймиз. Бунга совринсиз ҳамда ЕЧЛ йўлланмасисиз қолган жамоани мисол қилиб келтирса бӯлади. Қуйида Эрик тен Хаг Роналдуни кетказиш борасида рўкаж қилиши мумкин бўлган 5 та сабабни кўриб чиқамиз.

1. Ёш муаммоси

37 ёшли футболчининг фаолияти тугаб бораётганини ҳамма билади. Ҳатто унинг ўзи ҳам! Ҳа, у ҳали-ҳамон исталган жамоага бир мавсумда 20 тадан кўпроқ гол тақдим этиши мумкин. Бироқ, «МЮ» ҳужуми бугун ёшроқ форвардларга муҳтожлик сезмоқда. Келаётган мавсумда Роналду жамоада қолар. Лекин ундан кейин, катта эҳтимол билан бошқа томонга, балки Португалияга йўл олади. Аслида шундай бўлиши ҳам керак. Негаки, тен Хаг узоқ муддатлик жамоа шакллантириш учун олиб келинди. Роналдунинг кетиши эса «МЮ»нинг ностальгияли даврига чек қўяди ва қайта қуриш даврини бошлаб беради. Бу давр эса ўтмишдаги шон-шуҳратни унутиб, фақат келажакка эътибор қаратадиган эрадир.

2.Тизим қуриш муаммоси

Кимки тен Хагнинг «Аякс»ини кузатган бўлса, биладики – у футболчиларга нисбатан ўта талабчан мутахассис. Унинг жамоаси рақибга катта босим қилишга мослашган. Роналдунинг жисмоний ҳолати эса бунга ортиқ бардош бермайди. 37 ёшли ҳужумчи учун 90 дақиқа рақибга нисбатан прессингда ўйнаш – деярли имконсиз иш. Яна ҳар ҳафта бу жараён такрорланаверса, тасаввур қилаверинг. Бундай талабларга ёш футболчилар ҳам дош бера олмайди. Тен Хаг буни яхши билади. Шунинг боис, кейинги мавсумдан Роналду ўрнига ёш ва голга ҳарис ҳужумчиларни тарбиялай бошлайди. Ральф Рангник бу борада ажойиб гап айтан эди:
«Чала прессинг, худди чала ҳомиладор бўлишга ўхшайди. Бу эса имконсиз нарса».
Роналдунинг юқори чизиқда прессингда иштирок этмаслиги, тен Хаг ғояларига зид ҳаракат бўлади. Шу сабаб, у «Олд Траффорд»дан талабга жавоб бермайдиган футболчиларни кўп эҳтимол, йўқотади. Ҳатто, у Роналду бўлса ҳам.

3. Етакчилик билан боғлиқ муаммо

Хабарингиз бор, Харри Магуайр бу мавсумда сардор бўлгани учун ҳам олам-олам танқидлар остида қолди. 29 ёшли ҳимоячи ҳар сафар қизил кийимни кийганида, мухлислар ундан норози бўларди. Роналду эса «бўшашган» сардор, Магуайр олдида қатъиятли кўрина бошлади. Балки, ҳақиқатдан ҳам Магуайр сардорликка лойиқ эмасдир, бу борада ўзгариш қилиш керадир. Бироқ, сардорлик боғичини Роналду тақиши, «МЮ» учун фақат ва фақат ортга (ўтмишга) қайтиш бўлади, холос. Ҳа, Роналдуда сардорлик борасида барчаси муҳайё. Аммо «МЮ» бу ишни йиллар давомида (балки ўн йиллар) бажарадиган характерли футболчига муҳтож. Роналдуда эса бундай имкон йўқ. У кўпи билан бир йилгина жамоада қолади. Ундан ортиқ эмас! Роналду жамоада экан, кийиниш хонасида сардорлик борасидаги баҳслар давом этаверади. Бунга энг яхши ечим эса – Роналдуга чиқиш эшикларини кўрсатиш!

4. Ёш ҳужумчилар билан боғлиқ муаммо

«МЮ» бу ёзда ҳужумчиларидан ажралмоқда. Эдинсон Кавани, Антони Марсьяль кетади. Шунда, соф ҳужумчи ролида фақатгина Роналду қолади, холос. Айнан мана шу омил сабаб, тен Хаг раҳбариятдан 10 га яқин футболчи, жумладан, ҳужумчилар харид қилишни сўраган. Бу нарса эса тез орада амалга ошади. Ҳужум учун энг биринчи номзод бу Дарвин Нуньесдир. «Бенфика» ҳужумчиси юқори даражадаги прессинг учун мослашган ўйинчи. Уни харид қилиш, ҳар томонлама фойдали бўларди. Бироқ, Роналду бундан хурсанд бўлмаслиги аниқ. Негаки, у мавсум давомида иккинчи рақамли бўлишни истамайди. Албатта, Роналду даражасидаги футболчи захирада ўтиришга лойиқ эмас. Эрик тен Хагнинг устувор йўналиши эса шуни тақозо этади. Қарабсизки, яна жанжалли вазият юзага келади. Шу сабаб, Роналду кетгани ёш ҳужумчилар учун, жамоа учун фойдалироқдир.

5. Молиявий муаммо

«МЮ» кейинги йилда яна бир асосий футболчисини текинга қўйиб юборишга мажбур бўлади. 37 ёшли Роналду жамоани бир йил ичида эркин агент сифатида тарк этади. Аммо унинг трансфери муҳим нарса эмас. Бунда энг муҳими – Роналдунинг маоши. Айни дамда у ҳафтасига 500 минг фунт олади. Ана шу пуллар узоқ муддатли лойиҳалар учун сарфланса, мақсадга мувофиқроқ бўларди. Масаланинг бу томони ҳам юқоридагиларидан кам аҳамиятга эга эмас. Тўғри, Роналду клуб ғазнасига тижорий соҳа орқали катта фойда келтирар. Аммо футбол ва мухлислар учун – бу аҳамиятсиз. Шундоғам, «МЮ» ўтган ўн йиллик давомида футболдан кўра бизнесни устун қўйиб келган клуб сифатида танқидларга учраб келаётган эди. Бу ёзда эса шу нарсага чек қўйиш учун яхши имкон мавжуд.
Турган гапки, «Манчестер Юнайтед» кейинги йил ҳам чемпионлик учун кураша олмайди. Лекин янги мавсум клуб учун ўта муҳим. Негаки, Эрик тен Хагнинг нималарга қодирлиги, айнан 2022-23 йилда бўй кўрсатади.

 


инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: caughtoffside.com
Киритилди: 16:25, 08.06.2022.
Ўқилди: 12912 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.