Ҳужумчи Пауло Дибала "Арсенал" ва "Ньюкасл"га ўтишдан бош тортди. La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, аргентиналик футболчи Англия премьер-лигасига ўтиш ниятида эмас.
Қайд этилишича, Дибала ҳозирда "Интер"га ўтишини кутмоқда. Нерадзуррилар келишувини якунлаш учун маошни Алексис Санчес ва Артуро Видални сотиш орқали тушириш керак.
Эслатиб ўтамиз, Дибала энди эркин агент. Аргентиналик футболчи 2015 йилнинг ёзидан буён ўйнаб келаётган Туриннинг "Ювентус" клуби билан шартномасини узайтирмади.