Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Футзал терма жамоамиз Кувайтни мағлуб эта олмади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё чемпионатини дуранг билан бошлашга мажбур бўлишди. Илк турда Кувайтга қарши "Аш-Шабоб" спорт комлексида саф тортган йигитларимиз рақибларини мағлубиятга учрата олишмади.

Биринчи бўлимда кувайтликлар бурчак тўпини амалга оширишаётганида тўп Константин Свиридовнинг оёғига тегиб, дарвозамиздан ўрин эгаллади. Дилшод Ирсалиев биринчи бўлимнинг ўзида кучли зарба билан ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлим бошида кувайтлик футзалчилар терма жамоамизни майдоннинг ўзбекистонликлар томониданоқ қарши олишга ва прессинг ишлатишга ҳаракат қилишди. Бу ҳолат Мендез шогирдлари учун бироз кутилмаган бўлди шекилли, уларнинг ўйини қовушавермади. Фақатгина ўйиннинг сўнгги 10 дақиқаси ўзбекистонликларнинг катта устунлиги остида кечди. Нодир Элибоев ва Дилшод Ирсалиевнинг зарбалари дарвоза устунига теккан бўлса, Умид Холматов қулай вазиятдан фойдалана олмади.

Ўз навбатида ўйиннинг сўнгги сонияларида Кувайт футзалчиси қарши ҳужум оқибатида дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Аммо унинг зарбасини Рустам Умаров қайтаришга муваффақ бўлди.

Кувайт терма жамоаси мусобақа яхши тайёргарлик кўрганини исботлади. Кейинги ўйинларда эса Ўзбекистон терма жамоасининг хато қилишга ҳақи йўқ.

ФУТЗАЛ БЎЙИЧА ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ
"D" ГУРУҲИ. 1-ТУР
ЎЗБЕКИСТОН - КУВАЙТ - 1:1 (1:1)
Ҳакамлар: Миятани Наоки (Япония), Якузаки Нобумото (Япония), Рей Ритага (Филиппин).
Комиссар: Талал Алсввайлимин (Иордания)
Ўзбекистон: 1.Рустам Умаров, 2.Дилшод Ирсалиев, 3.Нодир Элибоев, 4.Шуҳрат Тожибоев (с), 10.Жамолиддин Шарипов.
Заҳира таркиби: 16.Олег Тукмаков, 5.Мақсуд Файзуллаев, 6.Олег Холмуҳамедов, 7.Хуршид Тожибоев, 9.Дилшод Раҳматов, 14.Константин Свиридов, 15.Умид Холматов.
Кувайт: 16.Хани Мхисен, 5.Хамад Хайат, 6.Абдулрахмон Алвади, 7.Абдулрахмон Ал-Тавил, 12.Ҳамад Алавахди.
Заҳира таркиби: Муҳаммад Албедаих, 4.Ахмад Алфарси, 8.Салим Омон (с), 10.Шокир Алмутаири, 14.Муҳаммад Муҳаммад, 17.Абдулла, 19.Абдулрахмон Алмусахиби.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:57, 25.05.2012.
Ўқилди: 7304 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.