Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

“Бавария” сабаб футболга бўлган қизиқишим ўлди” ёхуд ЛеванГолски нега клубдан кетмоқда

Баҳо:
+ | -

Роберт Левандовски сўнгги бир неча йил давомида "Бавария"нинг ҳақиқий етакчисига айланди, бироқ у ёзда Мюнхенни тарк этмоқчи. Клуб польшалик голеадорни таркибда сақлаб қолиш ниятида эканини айтмоқда, ҳужумчи эса ортиқ кутишни истамаяпти ва шу сабаб тезда “немис машинаси” сафидан кетишни истамоқда. Шу сабаб бугун биз шу ҳақида бироз фикр юритишга қарор қилдик.

Роберт Левандовскининг клуб билан шартномаси тугашига яна бир мавсумга амал қилишига қарамай, “Бавария”ни тарк этмоқчи эканлигини айтди. Европа клубларида польяк жамоасини ўзгартириш истагини билдирган ягона футболчи эмас. Садио Мане "Ливерпуль"ни тарк этмоқчи. Бироқ, сенегалликдан фарқли ўлароқ, Робернинг вазияти бошқача. У ва клуб ўртасида жиддий можаро бор. "Бавария" раҳбарияти ҳужумчи шартномани охиригача ўйнаши кераклигини очиқчасига маълум қилди ва уни сотиш мюнхенликлар режаларига киритилмаганини таъкидлади. Бунга жавобан Левандовски шундай деди: “Менда футболга нисбатан қизиқиш йўқолди. Шу сабаб, "Бавария"ни тарк этмоқчиман. Эҳтимол, Мюнхендан кетсам, футболга бўлган қизиқишим қайта уйғоанар?!”

Куни кеча ҳужумчи клубни ҳурматсизликда ҳам айблади: “Қайсидир футболчи Мюнхенда меникига ўхшаш вазият бошига тушишини билса, “Бавария”га ўтишни истамаслиги аниқ”, – дейди Левандовски.

Нима бўлди? Нега Левандовски севимли клубини ўзгартиришга қарор қилди? Польяк "Бавария"да 8 йилдан бери ўйнаб келмоқда, бу вақт давомида у доимий равишда Бундеслигада, шунингдек Чемпионлар Лигасида ҳам ғалаба қозонди. Айни пайтда Левандовски шунчаки кетмаяпти, балки том маънода ўзи кирган эшикни қаттиқ ёпиб чиқиб кетмоқда.

Кўриниб турибдики, бир нечта сабаблар бор. Август ойида 34 ёшга тўладиган Левандовскининг немис клуби билан яна бир йиллик шартномаси бор. Балки у бошқа клубда ҳам ўз омадини синаб кўрмоқчидир?! Германияда уни ўзига торта оладиган ҳеч нарса йўқ.  У ерда Роберт жами 10 чемпионликни расмийлаштириб қўйган.Шу сабабдан клубдан кетишни истаётгандир?! Аммо баъзи манбаларга кўра, гап Леванинг кетишига бошқа сабаблар ҳам бор.

 

Матбуотнинг ёзишича, Левандовски Юлиан Нагельсманнинг “Бавария”даги ишларидан норози бўлган икки етакчисидан бири ҳисобланади. Ёш мутахассис ўз иши билан ҳужумчини ҳеч қанақасига ҳайрон қолдира олмаган. Бундеслигадаги иккита ғалаба яхши натижа, аммо клубнинг Европа ареналаридаги ишларини унчалик ҳам яхши эмасдек туюлмоқда. Агар якунига етган мавсумда “ПСЖ”нинг чорак финал босқичидаёқ чиқиб кетишини сабаби “Реал” бўлса, мюнхенликларнинг "Вильярреал"дан учралган мағлубиятини тушуниш қийин. Эслатиб ўтамиз, "Бавария" 1/8 финалда "Зальцбург"га биринчи ўйинда мағлуб бўлишга қарамай, ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олган эди. Аммо, 5:0 ҳисобидаги муваффақият клубнинг қанчалик иродали эканлигини кўрсатмади, балки “Бавария” кўплаб танқидлар остида қолиб кетди.

Футболчи ҳам, мураббий ҳам ўзаро можаро борлигини инкор этишди, аммо қандайдир тушунмовчиликлар мавжудлиги аниқ.

Левандовски Эрлинг Холанд билан бўлган воқеа туфайли клубдан кетишга қарор қилган кўринади. Матбуот хабарига кўра, "Бавария" норвегиялик футболчини қўлга киритиш учун "Манчестер Сити" билан охиригача курашган. Левандовски ёш эмас, шунинг учун мюнхенликларнинг келажак ҳақида ўйлаш истагини тушунса бўлади. Бироқ, “Бавария” билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилишини ҳисобга олиб, клуб унинг ўрнига ўринбосар излай бошлаганидан польшалик хурсанд бўлмади. Левандовски дастлаб "Бавария" билан шартномани узайтиришни режалаштирган эди ва жамоанинг асосий ҳужумчиси бўлиб қолаверишга умид қилган бўлиши мумкин, аммо Холанд билан бўлган воқеа футболчининг режаларини ўзгартириб юборди.

Польякнинг агенти Пини Захави шундай деди: “Мен сизларга ўтган йилги “латифа”ни айтиб бераман. Мен Мюнхенга Оливер Кан (бош директор), Ҳасан Салиҳамиджич (спорт директори) ва Марко Неппе (техник директор) билан учрашиш учун келдим. Мен сўрадим: "Роберт билан шартномани узайтириш ҳақида нима деб ўйлайсиз?". Бунга жавобан сукунат ҳукм сурди. На ҳа, на йўқ, на эҳтимол - шунчаки ҳеч нарса дейишмади! Йиғилиш охирида “Агар шундай бўлса, кейинги ёзда сотинг”, дедим. Улар: “Биз сотмоқчи эмасмиз, лекин 120 миллиондан ортиқ таклиф олиб келсангиз, гаплашиб кўрамиз”, дейишди. Ўша пайтда Холанднинг нархи  барча тўловларни қўшиб ҳисоблаганда шунча чиқар эди”.

Левандовскининг ўзи "Барселона"га ўтишни хоҳламоқда, буни Робертнинг ўзи ҳам тасдиқлаган эди. Ҳужумчи ФИФА регламентида бундай имконият борлиги сабабли “Бавария” билан шартномани бекор қилиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Тўғри, голеадорнинг ўзи буни истаса ҳам қилмаса керак, чунки бундай йўл тутган футболчиларни дисквалификация қилиш хавфи мавжуд. Бироқ, бу Левандовскининг нияти жиддий эканлигига таъсир ўтказмайди.

Тўғрироғи, Польша терма жамоаси сардори ва “Бавария” ўртасидаги воқеа жанжал билан якунлангани бироз ачинарли. Левандовскини клуб афсоналаридан бири дейиш мумкин, аммо, бу ҳикоя шундай якунланса, футболчи ва жамоа ўртасида илиқ туйғулар бўлмаслиги аниқ.

 

Жамшидбек Маҳмудов тайёрлади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:39, 08.06.2022.
Ўқилди: 4182 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.