"Атлетико" футболчиси Сауль Ньигес "Челси" билан хайрлашгани ҳақида хабар берган эдик. У жамоа мухлисларига миннатдорчилик билдирди:
"Бугун бу ерни тарк этишим ҳақида ёзмоқдаман. Бу саргузашт осон кечмади. Аммо мени мана шу даврда қўллаб-қувватлаган барча футбол ихлосмандларига раҳмат айтаман. "Челси"да соврин ютишга эришдим ва бу учун ҳам барча жамоа аъзоларига миннатдорчилик билдираман".
Сауль 2020-21 йилги мавсумда "Атлетико" сафида 33 та ўйинда майдонга тушган эди.