Кириш Регистрация

"Милан" Флоренци билан 2025 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди

Баҳо:
+ | -

"Милан" "Рома" ҳимоячиси Алессандро Флоренцини сотиб олиш борасида музокаралар олиб бормоқда. Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, Милан клуби футболчи билан 2025 йилгача шартнома имзолайди.

"Россонерилар" Флоренцининг сотиб олиш нархини пасайтиришга муваффақ бўлди - 4,5 миллион евро ўрнига миланликлар клуби "Рома"га тахминан 2,7 миллион евро тўлайди.

Якунланган мавсумда 31 ёшли ҳимоячи барча турнирларда 30 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди. У "Милан"да ижара асосида ўйнаган.

Киритилди: 00:08, 11.06.2022.
Ўқилди: 1027 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.