"Наполи" ярим ҳимоячи Фабиан Руисга янги шартнома таклиф қилди. Бироқ, 26 ёшли испаниялик бу таклифни рад этди, деб хабар беради La Gazette Dello Sport.
Ярим ҳимоячининг Неаполь клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Аввалроқ, 26 ёшли испаниялик футболчига Европанинг топ-клубларидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
Фабиан Руис жорий мавсумда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали испаниялик ярим ҳимоячининг нархини 55 миллион еврога баҳоламоқда.