"Бёрнли" футболчиси жамоадан кетади. Хабарларга кўра, жамоа ҳужумчиси Воут Вегхорст Чемпионшипда тўп суришни истамайди. Шу сабабдан "Бёрнли"ни тарк этмоқчи.
У АПЛда қатнашадиган клубда тўп суришни истайди. Вегхорст Нидерландия терма жамоаси аъзоси саналади. У сешанба куни Уэлсга қарши баҳсда ғалаба голига муаллифлик қилганди.