Кириш Регистрация

«Севилья» Кундега ўринбосар топди

Баҳо:
+ | -

«Севилья» раҳбарияти ҳимоячи Жюль Кунденинг ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этишини маълум қилди.

Испания клуби ҳимоя чизиғидаги энг муҳим футболчига ўринбосар топишга муваффақ бўлди. Испаниянинг Mundo Deportivo нашри Кунденинг ўрнига «Галатасарой» ҳимоячиси Маркаони таклиф қилмоқда. Бразилиялик футболчи 25 ёшда.

«Галатасарой» спорт директори Маркао катта эҳтимол билан «Севилья»га ўтишини тан олди. 25 ёшли бразилиялик 2019 йилнинг қишида Португалиянинг «Шавиш» жамоасидан 4 миллион евро эвазига турк клубига ўтган эди. Ўшандан бери унинг трансфер бозоридаги нархи 14 миллион еврога кўтарилган.

Киритилди: 17:26, 12.06.2022.
Ўқилди: 1356 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.