Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе 2-2 Торино
29/12 19:00 Наполи 1-0 Венеция
29/12 19:30 Лестер 0-2 Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм 2-2 Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас 2-1 Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон 0-2 Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм 2-2 Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

“Сонгнам Илхва Чонма”нинг Кей-Лигадаги ўйини ўрганилди

Баҳо:
+1 | -

Кеча Корея миллий чемпионатида 14-тур беллашувлари ўтказилди. Рақибимиз “Сонгнам Илхва Чонма” ўз майдонида “Тэгу” клубини қабул қилди. “Танчон спорт комплексида”ги бу баҳсни “Бунёдкор” аъзолари бевосита стадионда кузатишди ва анча аввал бошланган рақибни бевосита ўрганиш жараёнини давом эттиришди. Стадионда ўйинни бош мураббий ёрдамчиси Мурод Отажонов, клуб медиа-офицери Улуғбек Мирзаев ҳамда таржимонимиз Ботир Парпиев кузатдилар.

Учрашувда ҳисоб очилмади – 0:0. Бироқ ғалабага “Тэгу” жамоаси яқинроқ бўлди. Ўйин деярли тенг курашлар остида ўтди. Лекин гол киритиш учун хавфли вазиятлар яратиш бобида меҳмонлар “Сонгнам”дан устунлик қилишди.

Шин Тэ-Йонг шогирдлари 40-дақиқадаёқ майдонда бир киши кам қолишди: иккинчи огоҳлантириш учун ҳакам ярим ҳимоячи Юн Бит-Гарамга қизил карточка кўрсатди. Аммо 10 киши бўлиб ҳам “Сонгнам” рақиби билан тенг ўйин олиб борди.

“Сонгнам” сардори – австралиялик гигант футболчи (195 см) Саша Огненовски мезбонлар таркибида яққол ажралиб турди. Энг қизиғи, мезбонларни дуранг қониқтирмаслиги боис, учрашувнинг сўнги 20 дақиқасини аслида марказий ҳимоячи саналмиш Огненовски ҳужумда ўтказди. Унга ҳаводан ошириб турилган тўпларни баланд бўйи эвазига муаммосиз эгаллаб, Саша жамоадошларини қулай вазиятларга чиқариш вазифасини бажарди. Бироқ “Сонгнам”га бу якунда ҳеч қандай фойда бермади. Бир марта эса Огненовскининг ўзи бирга-бир вазиятда тўпни тўғри дарвозабоннинг қўлига йўналтирди.

13-рақамли ярим ҳимоячи Ли Хюн-Хо ҳам эътиборимизни ўзига жалб этди. Бор-йўғи 79-дақиқада захирадан чиққан бу футболчи, оз фурсат ичида бўлса ҳам, жамоаси ўйинини кучайтира олди. Ўзининг тиним билмаслиги билан у “Сонгнам”нинг деярли барча ҳужумларида асосий фигура сифатида иштирок этди. Унинг бемалол иккиталаб рақибни алдаб ўтишларини бош мураббийимиз ёрдамчиси Мурод Отажонов ўзининг ён дафтарчасига белгилаб қўйди.

Легионерлардан фақат икки нафари тўп суришди. Огненовски ҳамда бразилиялик ярим ҳимоячи Хевертон. Бразилиялик ярим ҳимоячи ҳам бизда ёмон таассурот қолдирмади. У ўзининг юқори маҳорати эвазига бир неча марталаб жамоасининг хавфли ҳужумларини ташкил этди ва жамоадошларини қулай вазиятларга олиб чиқди. Аммо меҳмонлар посбонининг аъло даражадаги ўйини бу куни “Сонгнам”нинг гол киритишига йўл қўймади.

Бизга қарши майдонга тушмайдиган (дисквалификацияси туфайли) сербиялик ҳужумчи Владимир Йованчич ҳамда бразилиялик яна бир ҳужумкор ярим ҳимоячи Эвертон Сантосга бош мураббий Шин Тэ-Йонг бу ўйинда дам берди.

Бу куни мезбонлар бироз қўпол ўйин намойиш қилишди. Бош ҳакам “Сонгнам” футболчиларига бешта сариқ карточка ва битта четлатиш кўрсатгани бунга исбот бўла олади.

Умумий хулоса қиладиган бўлсак, “Сонгнам Илхва Чонма” гуруҳ босқичида рўбарў келган рақибларимиз даражасида. Бироқ миллий чемпионат ўйини билан Осиё Чемпионлар лигасидаги баҳсларни солиштириб бўлмайди. Яхши биласизки, ўз чемпионатида 9-ўринни эгаллаган “Аделаида Юнайтед” ҳам Чемпионлар лигасида умуман бошқача, яъни ишончли ўйин кўрсатди.

 
Манба: fcbunyodkor.com

Эслатиб ўтамиз, 14-тур баҳсларидан сўнг “Сонгнам” 18 очко тўплаб, турнир жадвалида шунча очко жамғарган “Похан Стилерз” билан 8-9-ўринларни бўлишиб турибди.

Киритилди: 14:16, 27.05.2012.
Ўқилди: 5753 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.