Кириш Регистрация
25/10 00:00 Атлетико 1-0 Депортиво
25/10 16:00 ОКМК 2-1 Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер 2-1 Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао 4-0 Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум 1-1 Локомотив
25/10 18:15 Динамо 1-1 Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас 0-2 Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити 1-1 Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль 2-0 Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
25/10 19:00 Аталанта 4-4 Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа 1-0 Венеция
25/10 20:15 Сельта 0-0 Бетис
25/10 21:30 Сандерленд 0-0 Лидс
25/10 22:00 Лечче 0-2 Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад 2-1 Леванте
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 1-2 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-2 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн - Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия - Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Пахтакор
27/10 01:00 Севилья - Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио

Кувайт 1-ўринни бизга бермади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалда Эронга дуч келиб қолмаслиги учун Индонезияни йирик ҳисобда мағлуб этиши шарт эди (агар Кувайт Хитойни мағлубиятга учратадиган бўлса). Кутилмаганда, Кувайт Хитойни 5:0 ҳисобида тор-мор этди ва бизнинг ўта йирик ҳисобдаги ғалабамиз ҳам гуруҳда 1-ўринни эгаллаш имконини бермади.

Ўйин стенограммаси билан танишинг:

3-дақиқа. Дилшод Ирсалиев дарвоза томон кучли зарба берди. Дарвозабон олдида унга тескари тарзда турган Фарҳод Абдумавлонов тўп йўналишини бироз ўзгартира олди ва тўп дарвоза тўридан жой олди — 1:0.

7-дақиқа. Бўлим ўрталарига етиб келмасидан индонезияликлар 5та фол ишлатиб бўлишди.

8-дақиқа. Бурчакдан етказиб берилган тўпни Нодир Элибоев ерлатиб тепди ва тўп дарвоза бурчагига бориб тушди — 2:0.

13-дақиқа. Ён чизиқдан тўп ўйинга киритилган вазиятда ҳамюртларимиз 7-рақамли Густиан Варданани кўздан қочиришди ва у дарвозамизнинг бўш қолган қисмига тўпни йўллади — 2:1.

13-дақиқа. Дилшод Ирсалиев кейинги ҳужумдаёқ ҳисобни 3:1га етказди. Бурчак зарбаси амалга оширилганидан кейин тўп юқори кўтарилди ва уни Дилшод Ирсалиев бош билан дарвозага йўллаб қўйди.

16-дақиқа. Терма жамоамиз томонидан уюштирилган чиройли комбинацияни Хуршид Тожибоев самарали якунлади — 4:1.

20-дақиқа. Индонезия терма жамоаси дастлабки 7 дақиқа давомида 5та фолга йўл қўйиб бўлган бўлсалар-да, қолган 13 дақиқа давомида бирорта ҳам қоида  бузишмади. Танаффусга жамоалар 4:1 ҳисобида чиқиб кетишди. Кеча бўлиб ўтган Кувайт ва Индонезия ўртасидаги баҳснинг биринчи бўлимидан кейин ҳам шундай ҳисоб қайд этилганди.

21-дақиқа. Фарҳод Абдумавлонов уч нафар рақиб футзалчиси қуршовида туришига қарамай, дарвозани ишғол қила олди — 5:1.

25-дақиқа. Ўнг қано чизиғига яқинида Олег Холмуҳаммедов тўпни Хуршид Тожибоев узатди ва қайта қабул қилиб, кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди — 6:1.

28-дақиқа. Индонезиянинг икки нафар ўйинчиси қарши ҳужум оқибатида дарвозабонимиз билан иккига бир вазиятга чиқиб келишди ва вазиятдан фойдалана олишмади. Тўпни дарвоза яқинига олиб келган футболчи зарбани ноаниқ берди.

31-дақиқа. Холматов-Раҳматов-Тожибоев комбинациясидан Хуршид жарима майдончаси ичида туриб дарвозани ишғол қилди — 7:1.

37-дақиқа. Ўзбекистон тезкор қарши ҳужум уюштиришга муваффақ бўлди ва Фарҳод Абдумавлонов дарвозабон билан бирга-бир вазиятда уни доғда қолдирди — 8:1.

40-дақиқа. Индонезия иккинчи бўлимдаги олтинчи фолга йўл қўйди. Натижада дабл-пенальти белгиланди. 10 метрлик жарима зарбасини эса Свиридов амалга оширди. Константиннинг зарбасини дарвозабон қайтарган бўлсада, Дилшод Раҳматов югуриб келиб тўпни дарвозага йўллади — 9:1.

Ҳисоб ана шундай ҳисоб билан тугади, аммо гуруҳда бирибир иккинчи ўринни эгалладик. Кувайт терма жамоаси бош мураббийи таъкидлаганидек, кувайтликлар мусобақа сенсацисиясини юзага келтиришди. Улар Хитойни 5:0 ҳисобида ютишди ва гуруҳ ғолибига айланишди.

ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ
«D» ГУРУҲИ, 3-ТУР
ЎЗБЕКИСТОН – ИНДОНЕЗИЯ – 9:1 (4:1)
Голлар: Фарҳод Абдумавлонов (3, 21, 37), Нодир Элибоев (8), Дилшод Ирсалиев (13), Хуршид Тожибоев (16, 31) — Густиан Вардана (13)
Огоҳлантиришлар: Рустам Умаров (3) — Афиф Тамимий (33), Шаҳидан (39), Нур Али (40)
Ўзбекистон: 1.Рустам Умаров (д), 2.Дилшод Ирсалиев, 3.Нодир Элибоев, 4.Шуҳрат Тожибоев (с), 8.Фарҳод Абдумавлонов.
Захирадагилар: 16.Олег Тукмаков (д), 5.Мақсуд Файзуллаев, 6.Олег Холмуҳаммедов, 7.Хуршид Тожибоев, 9.Дилшод Раҳматов, 14.Константин Свиридов, 15.Умид Холматов.
Индонезия: 1.Аде Лесмана (д), 5.Шаҳидан, 7.Густиан Вардана, 4.Денни Хандойо (с), 12.Афиф Тамимий.
Захирадагилар: 2.Тегу Сарендра (д), 13.Агус Салам (д); 3.Нур Али, 6.Таупик, 8.Фужи, 16.Карамий, 19.Жулинур Хафид.
Ҳакамлар: Алиреза Балсини (Эрон), Воҳид Муҳамара (Эрон), Ҳусайн Халайла (Иордания).
Комиссар: Абдул Гаруф Ҳамид (Мальдив ороллари)

ХИТОЙ - КУВАЙТ - 0:5

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:27, 27.05.2012.
Ўқилди: 7417 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик