Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Расман. Матич «Рома»га ўтди. У Моуриньо жамоасини кучайтира оладими?

Баҳо:
+ | -

Неманья Матич эркин агент сифатида расман «Рома» сафига келиб қўшилди. У римликлар билан 2 йилга мўлжалланган шартнома имзолади.

Бир қараганда, оддий трансфер, АПЛдан Италияга кўчишлар сўнгги йилларда кўпайган. Аммо бир жиҳат алоҳида эътиборга молик.

«Рома»ни Жозе Моуриньо бошқаради ва у учинчи марта Матични ўз жамоаси сафига қўшиб олмоқда. Бир мураббий уч маротаба бир футболчини сотиб олганини бошқа эслолмайман.

Аввал 2013 йилда у «Челси»га қайтгач, бир йил ўтиб, Матични «Бенфика»дан Лондонга қайтарди. Ўша мавсумдаёқ «Челси» Англия чемпионига айланди.

2016 йилда Жозе Манчестерга келади ва яна бир йил ўтиб, сербиялик яримҳимоячи «Олд Траффорд»га олиб келинади. Ўша мавсумда «МЮ» Жозе билан, умуман, Фергидан кейинги даврда энг кўп очко тўплайди — 2-ўрин.

Энди эса, «Рома». Матич доим Жозе жамоаларига етишмаган қисм бўлиб, унинг қўшилиши жамоани кучайтирганини эътиборга олсак, «Рома» учун яхши трансфер. Шубҳа йўқ.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 18:27, 14.06.2022.
Ўқилди: 3141 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5526]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [4386]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3391]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2677]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2486]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2250]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [2122]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2080]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1759]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1667]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик