Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Хосе Мария Мендез: «Ўзбекистонни ЖЧга олиб чиқиш учун мени ишга қабул қилишган»

Баҳо:
+ | -

Бугун Дубайда бўлиб ўтаётган футзал бўйича Осиё чемпионатида чорак финал учрашувлари ўтказилади. Кеча эса 8 нафар бош мураббий иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Хосе Мария Мендез (Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи):
— Эронни мағлуб этишни хоҳлашимизга шубҳа йўқ. Мен учун Эрон Осиёнинг энг кучли жамоаси ва бу мамлакат жаҳонда энг кучли бўлган футзални ривожлантириш дастурига эга. Лекин биз ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсата оладиган бўлсак, ўйлайманки, шундай кучли жамоани мағлубиятга учрата оламиз. Акс ҳолда мақсадимизга ета олмаймиз. Психологик жиҳатдан ушбу ўйинга ўйинчилар етарлича чоғланишган. Ўзбекистон Осиё чемпионатлари доирасида Эронга 2 марта ютқазган. Лекин улар бошқа мусобақаларда юз берган. Бизда статистикани яхшилаш учун имконият бор. Бизга қийин бўладими? — Шубҳасиз. Лекин рақибга ҳам осон бўлмайди. Эрон бундай мусобақаларда рақибига нисбатан кўпроқ руҳий босимга дуч келади. У ҳамиша Осиё чемпиони унвонини сақлаб қолиш учун курашади. Шунингдек, ҳар қандай жамоа қитъа чемпионига қарши икки карра куч билан кураш олиб боради. Демак, Осиёнинг энг кучли жамоасини енгиш ва жаҳон чемпионатига бориш учун бизда имконият бор. Нима учун бундан фойдаланмаслигимиз лозим? Ахир мен жамоани мундиалга олиб бориш учун ишга қабул қилинганман.

Али Санойи (Эрон терма жамоаси бош мураббийи):
— Ўзбекистон — Осиёнинг кучли жамоаларидан бири. Бизга бу жамоа ёқади. Ҳар қандай ўйиндан олдин биз албатта ғалаба қозонамиз, деб айтмайман. Шунга қарамай, Эрон БААга чемпион бўлиш учун келган. Ўз унвонимизни сақлаб қолиш йўлида эртага қўлимиздан келган барча ишни амалга оширамиз.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 09:53, 29.05.2012.
Ўқилди: 6882 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.