Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Футзал. ОЧ чорак финали олдидан барча жамоа бош мураббийларининг фикри

Баҳо:
+ | -

29 май куни БААнинг Дубай шаҳрида XII Осиё чемпионатининг чорак финал ўйинлари бўлиб ўтади. Ярим финали йўлида Таиланд Ливанни имтихон қилса, амалдаги қитъа чемпиони ва вице-чемпиони – Эрон ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўзаро кураш олиб боришади. Шунингдек жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Япония – Қирғизистон, Кувайт – Австралия мамлакатлари ҳам ўзаро рақобат ҳосил қилишади.

Чорак финал беллашувларига бир кун қолганда барча – саккиз мамлакат бош мураббийлари иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди. Қуйида уларнинг ўйин олдидан билдирган фикрларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Биринчи жуфтлик: 

Таиланд - Ливан

Херманс Виктор. Таиланд терма жамоаси бош мураббийи. 

«Осиё чемпионати чорак финалига қадар етиб келган Ливан терма жамоасини муборакбод этаман. Гуруҳ босқичида рақибимиз ўзини яхши томондан кўрсата олди. Шу сабабли биз унга хурмат билан қараймиз. Эртага бизни осон бўлмаган ўйин кутиб турганига қарамай, биз унга тайёрмиз ва умид қиламанки, ғалаба албатта биз томонда бўлади. Жаҳон чемпионати мезбони сифатида биз ярим финал учун қайғурмаслигимиз ҳам мумкин эди. Бироқ бизнинг мақсадимиз финалга қадар етиб бориб, унда зафар қучишдир. Агар Ливан тўсиғидан ўта олсак, катта эҳтимол билан финал остонасида қитъанинг энг кучли жамоаси – Эрон билан тўқнаш келамиз. Ҳа, Эронни олдинда Ўзбекистонга қарши ўйин кутиб турибди. Бироқ менинг фикримча, ярим финалга айнан эронликлар йўл олишади».

Франциско Араужо Фернандез. Ливан терма жамоаси бош мураббийи. 

«Биз ўйиндан ўйинга кучайиб бордик. Шу сабабли мен анча хотиржамман. Шогирдларим Таиланд сингари кучли рақибга қарши ўз куч ва ҳарактерларини намойиш қила олишади деб умид қиламан».

Иккинчи жуфтлик: 

Эрон – Ўзбекистон

Али Санеи. Эрон миллий терма жамоаси бош мураббий. 

«Ўзбекистон – Осиёнинг энг яхши жамоаларидин биридир. Унга бўлган хурматимиз анча баланд. Ҳеч бир ўйин олдидан биз ғалаба ҳақида бонг урмаймиз. Шунга қарамай Эрон Дубайга Осиё чемпионатида зафар қучиш учун ташриф буюрган. Эртага биз ўз мақсадимизни амалга ошириш йўлида ҳаракат қиламиз».

Хосе Мария Мендез. Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи. 

«Сўзсиз, биз Эронни ютишни хоҳлаймиз. Мен учун Эрон — жаҳон футзали ривожига ўз ҳиссасини қўшаётган Осиёнинг энг кучли жамоаси. Лекин биз ўз кучимизни кўрсата олсак, кучли рақиб билан тенгма-тенг ўйин кўрсатишимиз мумкин. Йўқса бу имконсиз ишга айланиб қолади. Руҳий томондан жамоамиз Эронга қарши ўйин учун етарли даржада тайёр. Бунга қадар ўтказилган қитъа чемпионатларида Эрон Ўзбекистонни фақат мағлубиятга учратган. Лекин бугунги турнир улардан кескин фарқ қилади. Ҳозир биз ўз статистикамизни яхшилашга эриша олдик. Бугун бизга осон бўлмаслиги аниқ. Аммо рақибда ҳам бу муаммо бор. Эрон ҳар сафар ўз чемпионлигини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилади. Унинг рақиблари эса ўзаро ўйинларда икки баробар катта куч ва иштиёқ билан ҳаракат қилишади. Шундай экан, бизда Эронни мағлуб этиб, жаҳон чемпионатига йўл олиш имкони бор. Нега ундан фойдаланмаслик керак?! Ахир мен жамоани мундиалга олиб бориш учун келганман».

Учинчи жуфтлик: 

Япония – Қирғизистон

Мигель Родриго. Япония терма жамоаси бош мураббийи. 

«Аввалги турнирларда биз Қирғизистон билан ўйнаганмиз. Қирғизистон – ажойиб ҳужумчи чизиғи ва кучли дарвозабонга эга бўлган жамоа. Аввалги йилларга солиштирганда, Қирғизистон анча ўсишга эришганини кўриш мумкин. Шу сабабли ўйиндан кейин тўплар нисбати катта кўрсаткични ташкил қилади деб ўйламайман».

Амиржон Муканов. Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи. 

«Мана уч сафардирки, биз Япония терма жамоаси билан тўқнаш келамиз. Сўнгги икки ўйинда Япония биздан кучлироқ эканини исботлаганди. Бу сафар биз ўйинни ўз фойдамизга ҳал қилишга ҳаракат қиламиз».

Тўртинчи жуфтлик: 

Кувайт – Австралия

Фонсека Гильерос. Кувайт терма жамоаси бош мураббийи. 

«Биз Австралияга қарши фақат ғалаба учун залга чиқамиз. Ҳар икки томон жаҳон чемпионатига боришни хоҳлайди. Якунда бу кимга насиб қилишини ўйиндан кейин билиб оламиз».

Стивен Найт. Австралия терма жамоаси бош мураббийи. 

«Ҳаммаси жуда оддий – залга чиқиб, Кувайтни мағлуб этиш керак. Сўнгги ўйинда биз Эрондан 0:9 ҳисобида енгилдик. Лекин реалист бўлиш керак. Биз нафақат Осиёнинг, балки жаҳоннинг энг кучли жамоасига мағлуб бўлдик. Футзал Эронда 40 йилдан бери ривожланиб келмоқда. Биз мағлубият ҳақида унутиб, Кувайтга қарши ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак. Эрон ҳақида фикримни давом эттирсам, ярим финал масаласи Ўзбекистон учун жуда ва жуда қийин бўлади.

Бахтиёр Маметов Дубай, БАА

Манба: the-uff.com
Киритилди: 11:25, 29.05.2012.
Ўқилди: 7159 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.