Лос-Анжелесдан Торонтогача. 2026 йилги жаҳон чемпионати ўйинларига мезбонлик қиладиган 16 та шаҳар номи маълум бўлди. Қуйида улар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.
Футбол географиясига хуш келибсиз.
Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022нинг барча иштирокчилари аниқланганидан бир неча кун ўтиб, АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 ташкилотчилари жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган 16 та шаҳар рўйхатини тасдиқладилар.
Қўш мезбонлик. Бу 2002 йилдан бери Япония ва Жанубий Кореяда ўтказилган жаҳон чемпионатидан сўнг илк бор содир бўлмоқда. Бундан ташқари, тарихда илк бор 48 та терма жамоа жаҳон чемпионати финал босқичида иштирок этади. 80 та ўйин 16 та шаҳар бўйлаб тақсимланди. АҚШда 60 та, жумладан, ярим финал ва финал ўйинлари бўлиб ўтади, Канада ва Мексика эса 10 тадан баҳсга мезбонлик қилади.
Қуйида ушбу тақсимотга эътибор қаратамиз.
АҚШ (11): Атланта, Даллас, Бостон, Хьюстон, Канзас-Сити, Майами, Нью-Йорк/Нью-Жерси, Лос-Анжелес, Филадельфия, Сан-Франциско ва Сиэтл шаҳарлари.
Канада (2): Ванкувер, Торонто
Мексика (3): Мехико, Гвадалахара, Монтеррей
АҚШ шаҳарлари ва стадионлари
1. Атланта. Мерcедес-Бенц Стэдиум (75 000 томошабин)
Қуйида ушбу тақсимотга эътибор қаратамиз.
АҚШ (11): Атланта, Даллас, Бостон, Хьюстон, Канзас Сити, Майами, Нью-Йорк/Нью-Жерси, Лос-Анжелес, Филадельфия, Сан-Франциско ва Сиэтл шаҳарлари.
Канада (2): Ванкувер, Торонто
Мексика (3): Мехико, Гвадалахара, Монтеррей
АҚШ шаҳарлари ва стадионлари
1. Атланта. Мерседес-Бенц Стэдиум (75 000 томошабин)
2017 йилда очилган стадионда барча замонавий қулайликлар, жумладан, 360 даража кўриш бурчагини таъминловчи дунёдаги энг йирик инновацион видео панел мавжуд. "Мерседес-Бенц Стэдиум" аллақачон кўплаб концертлар ва спорт тадбирларига мезбонлик қилган ва 2026 йилги Жаҳон чемпионати ярим финалнинг бир учрашувини қабул қилади.
2. Даллас. Даллас. «Эй-ти-энд-ти Стэдиум» (92 964)
Европа футболидан кўра Америка футболини афзал кўрувчи аҳоли мухлислик қилувчи клуб. "Даллас Ковбойс"нинг уйи бўлган стадион. 2026 йилги жаҳон чемпионатининг финал ўйинини ўтказишга даъво қилмоқда.
3. Бостон. "Жиллетт" стадиони (70 000)
Бу стадион ўзи билан бир пайтда қурилган стадионларга солиштирганда етарлича жозибага эга бўлмаслиги мумкин. Чунки "Ню-Энгланд" ўйинларига мухлисларнинг ўртача ташрифи сўнгги пайтларда камайиб кетди - ўтган мавсум бўйича НФЛда ўртача 19 000 томошабин, аммо "Гиллетте Стадиум" ҳам ярим финалдан бирига мезбонлик қилиши кутилмоқда.
4. Хьюстон. «Эн-ар-джи Стэдиум» (72 220)
Ушбу стадион атрофидаги тадбирларнинг асосий иштирокчилари кўпинча буқалар, сигирлар ва бошқа чорва моллари, родеолар ва ҳайвонлар кўргазмалари иштирокида ўтказилади. Хўш Техас штатидан яна нимани кутган эдингиз?
Бироқ, "НРГ" стадиони йирик спорт тадбирларига ҳам мезбонлик қилган - турли хил суперкубоклардан тортиб "Реал Мадрид", "Бавария", "Ман Сити" ва "Манчестер Юнайтед" иштирокидаги халқаро миқёсдаги учрашувларгача бўлиб ўтган.
5. Канзас-Сити. «Эрроухед Стэдиум» (76 640)
1970 йилларда қурилган ва 21-асрда кенг кўламли таъмирдан ўтказилаётган стадион Американинг Ўрта Ғарбий қисмида жойлашган. "Эрроухед" стадиони 2014 йилда "Чиефс"нинг "Нью Энгланд Патриотс" устидан қозонган ғалабаси пайтида 142,2 дБда қайд этилган энг юқори шовқин даражаси билан Гиннеснинг Жаҳон Рекордлар китобига киритилган.
6. Майами. "Хард Рокк" стадиони (67 518)
1987 йилда қурилган стадион яқинда ярим миллиард еврога таъмирланди, шунинг учун "Хард Рокк"нинг ҳеч қандай ҳолатда янги ареналардан кам жойи йўқ.
Махсус ўрнатилган том ўриндиқларнинг 90% ни жазирама Флорида қуёшидан ҳимоя қилади. Беш йил муқаддам Маямида ҳаттоки “Реал Мадрид” ва “Барселона” ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ҳам бўлиб ўтган эди.
7. Нью-Йорк / Нью-Жерси. «МетЛайф Стэдиум» (87 157)
Ушбу стадион ЖЧ-2026 финал учрашувини ўтказиш учун асосий фаворитлардан бири. 12 йил давомида "МетЛайф" футбол ўйинларини ўтказиш бўйича бой тажриба тўплади: ҳар йили ушбу аренада 50 га яқин йирик тадбирлар ўтказилади, уларда 2 миллиондан ортиқ томошабин қатнашади.
8. Лос-Анжелес. "Софи" стадиони (70 000)
5 миллиард долларлик стадион иккита НФЛ клубига мезбонлик қилади, аммо Жаҳон чемпионати вақтида диққатни футболга ўзгартиради. "Софи" стадионида 1994 йилда Бразилия ва Италия ўртасидаги Жаҳон чемпионати финали ўтказилган.
9. Филадельфия. «Линкольн Файненшел Филд» (69 176)
Нафақат спорт, балки мусиқага оид элита тадбирларини ўтказиши билан машҳур кўп функцияли жой.
10 Сан-Франциско. «Ливайс Стэдиум» (70 209)
Бу дунёдаги энг замонавий спорт ареналаридан бири. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки "Ливайс Стэдиум" Кремни водийсида жойлашган.
2014 йилда очилган стадионда барча тоифадаги футбол ўйинлари, Суперкубок ва НХЛнинг бир қатор ўйинлари бўлиб ўтди. Сан-Франциско ЖЧ-2026 ярим финалларидан бирига мезбонлик қилиш учун ариза топширган.
11. Сиэтл. "Люмен Филд" (69 000)
Америка Қўшма Штатларидаги энг яхши ва энг баланд стадионлардан бири, у МЛСда энг кўп ташриф буюриладиган аренадир, "Сиэтл Саундерс"га қарашли. Аренанинг қисман томи бор, у трибуналарнинг 70 фоизини қоплайди ва пиёласимон ноёб акустикани яратади.
Канададаги шаҳарлар ва стадионлар
12. Ванкувер. "БиСи Плэйс" (54,600)
Ушбу стадион 2015 йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалига мезбонлик қилган ва энди эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида анча камтарона босқичда бўлсада дебют қилмоқда. Бошқа кўплаб ареналарда бўлгани каби ташкилотчилар 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қадар сунъий ўтни табиий ўт билан алмаштиришга ваъда беришди.
13. Торонто. "Бимо филд" (45 500)
Шимолий Америкадаги Жаҳон Кубогининг энг камтарона сиғимли аренаси. "Бимо Филд" фақат турнирнинг гуруҳ босқичига мезбонлик қилади.
Мексикадаги шаҳарлар ва стадионлар
14. Мехико шаҳри. "Азтека" (87 523)
Машҳур “Азтека”ни таништиришга ҳожат йўқ, чунки бу учинчи марта жаҳон чемпионатини қабул қилади (ЖЧ-1970 ва ЖЧ-1986). Мехикода Пеле ва Марадона ғалаба қозонишган.
15. Гвадалахара. "Эстадио BBVA" (53 460)
Архитектура жиҳатидан стадион тутун ҳалқаси билан ўралган вулқонга ўхшаб кетади. 2010 йилда ушбу стадион мексикалик ҳужумчи Чичарито ўйнаган "Чивас" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўртоқлик учрашуви билан расман очилган.
16. Монтеррей. "Акрон" (46 232)
"Нью-Мексикан" стадиони (2015-йилда очилган) Мексиканинг етакчи клубларидан бири, "Монтеррей"нинг уй аренасидир.