Якунланган футбол мавсуми сарҳисоб қилинганда “Реал”нинг ЕЧЛда 14-бор ғолиб чиққани, Карло Анчелоттининг мураббий сифатида кучли бешлик чемпионатларининг барчасида бош совринни қўлга киритгани ва ЧЛ кубогида 4 марта зафар қучган илк мутахассисга айлангани, Лео Мессининг “Барса”дан кетиши, Криштиану Роналдунинг “Манчестер Юнайтед”га қайтиши, “Милан”нинг Италия А сериясидаги муваффаққияти, Карим Бенземанинг феноменал ўйини ва ҳоказоларни эслаймиз. Бироқ, футбол жамоатчилиги эътиборидан четда қолаётган бир нечта масала борки, улар ҳақида гапирмаслик мумкин эмас.
“Барселона” инқирози
2006 йил “Барселона” президенти сифатида Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан Жоан Лапорта сентябрь ойидаги сайловларда ҳам ғалаба қозонди ва UNICEF билан шартнома имзолайди. Бу клуб тарихидаги биринчи титул ҳомийси бўлди. Тўғри, шартномага кўра, каталонияликларнинг ўзлари ташкилотга хайрия учун бадал тўлаган ва бир евро ҳам ишлаб олмаган. Бу эса бугунги кунда абсурд нарсага ўхшайди.
“Бу бизнинг ташкилотимизни бутун дунё бўйлаб “Mes que un club” (клубдан кўра каттароқ) сифатида кўрсатадиган тарихий келишувдир. Биз дунё болаларига ёрдам берсак, келажагимиз буюк бўлади”, – деган эди Лапорта UNICEF билан шартнома имзолаганидан кейин.
2022 йилди Жоан Лапорта “Барселона”нинг активларини сотади. Албатта, қайта сотиб олиш ҳуқуқи билан. Клуб лицензиялаш ҳуқуқларининг 49 фоизи ва 25 йил давомида Испания чемпионати ўйинларига телевидение ҳуқуқидан тушган даромаднинг 25 фоизигача миқдорда. Клуб активлари сотилгандан кейин оладиган сумма 600 миллион евро атрофида ўзгариб туради. Ҳозирча, ҳатто клуб президентининг ўзи ҳам айнан ким ҳуқуқлар харидори бўлишини тўлиқ тушунмаяпти, аммо бундай битимларни тасдиқлаш фактининг ўзи кўп нарсадан далолат беради.
Раҳбарият олдида инқироздан чиқишнинг самарали тизими йўқ ва ҳеч қачон бўлмаган. Сотиш ҳуқуқи самарали қарор эмас. Лапорта клуб келажаги учун катта таваккал қилди. Албатта, агар трансферлар ва клуб инфратузилмасига киритилган сармоя эвазига, умуман лойиҳани ривожлантириш билан бирга, президент ташкилотни молиявий барқарорликка олиб чиқса ва ниҳоят инқироздан қутулса, ҳаракатлар ўзини оқлайди. Агар ўша гаров иш бермаса... Балки биз “Барселона”нинг иқтисодий таназзулини ва инқироз йилларини кўрармиз. Жуда хавфли ҳаракат.
Келгуси мавсумда жамоа кучли таркибга эга бўлиши ва барча совринлар учун курашиш имкониятига эга бўлиши ажойиб, лекин бир-икки йилдан кейин нима бўлиши жавобсиз саволга ўхшаб кўринмоқда.
“Арсенал” кун келиб, Чемпионлар лигасига қайтади
Бутун мавсум давомида “тўпчилар” Чемпионлар лигаси йўлланмасига босқичма-босқич кўтарилиб борди ва якунда уни “Тоттенхэм”га шунчаки совға қилди. Тўртинчи ўрин сценарийси учун кураш қайсидир маънода 2015 йилги “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити”нинг чемпионлик пойгаси ўхшаш бўлди. Жеррард ва “қизиллар” асосий рақибга қараганда очколар устунлигига эга эди ва ҳақиқатдан ҳам сўнгги паллада аутсайдер билан ўйинда ютқазиб, очко йўқотган. Худди шундай “Арсенал” ҳам ашаддий рақибга севимли ўринни қўш-қўллаб топширди.
Микель Артета бундай рақобат шароитида муҳим ўйинларни бой бериш учун жамоасини тайёрламаган. Бироқ рақобатчиларнинг бюджет ва таркибдаги афзалликлари ҳам “Арсенал”дан устун эмас. Бироқ “Манчестер Юнайтед” тизим, таркиб ва бош мураббий ўзгартиргани яна бир бор мухлисларга Чемпионлар лигаси мадҳиясини ўз майдонларида тинглаш имкониятини бериши мумкин. Янги мавсум, Гвардиола шогирди учун аввалгисига қараганда мураккаброқ ўтиши шубҳасиз.
Клуб раҳбарияти барча муваффақияцизликлардан кейин ҳам Артетага ишонишда давом этиши керак. Лойиҳа ҳақиқатан ҳам жуда яхши бўлиб чиқди, лекин ресурслар етарли эмас. Улар ҳозир футболда қанчалик кўп нарсани англатиши марказий ўйинларда ўз сўзини айтади.
Кўпроқ турнирлар, кўпроқ даромад ва камроқ футбол
Учинчи еврокубок турнирини тушуниш мумкин (Конференциялар лигаси). Миллатлар лигасини маъносиз ўртоқлик ўйинларига қарши мувозанат сифатида қабул қилиш мумкин. Лекин нега бу қадар кўп турнир ташкил этилмоқда? Ёзда Чемпионлар лигаси ғолиби Европа Суперкубоги учун ўйин ўтказиши керак. Янги қоидаларга кўра, Европа лигаси ва Конференциялар лигаси ғолиблари қайси босқичда ўзаро учрашиши мумкин? UEFA ташкилий қўмитасига саволлар жуда кўп.
Шунингдек, Чемпионлар лигасининг ўзидаги ислоҳотлар, кўпроқ жамоалар, кўпроқ ўйинлар ва 1/16 финал босқичининг қўшилиши ҳақидаги гап-сўздар. Бу худди Германиядаги хоккей лигаларининг плей-офф учун саралаш ўйинлар форматига жуда ўхшаш ва аксинча жуда ёмон. Бу кетишда мавсумда омадсизликка учраган топ-клублар учун қўшимча ўринлар жорий қилинмаса бўлди. Спортда принцип доимо ғалаба қозониши шарт!
ЖЧ-2026 турниридан бошлаб “футболни оммалаштириш” учун жамоалар сони 48 тага етказилаётганини ҳам ёддан чиқарманг. Буниси ошиб тушади. Бироқ, нега FIFA принципиал жиҳатдан саралаш ўйинлари билан овора бўлиб қолмоқда? Ахир, барча 192 та терма жамоа учун икки ойлик турнир ўтказиш мумкин. Қўшимчасига буни ҳар олти ойда бир марта уюштириш мумкин-ку. Ҳурматли ташкилотчилар, футболчилар ҳам одам, футбол жозибаси йўқолмаслиги учун, мантиқсиз қарорлар қабул қилишдан тийилинг.
Ҳамма нарса футбол манфаати учун хизмат қилса, бундан футбол вакиллари, мухлислар ва энг муҳими ташкилотчилар энг кўп манфаат кўради.
Баъзан яқин келажакда UEFA ва FIFA тақвимни дунёнинг барча бурчакларида ўтказилаётган турнирлар билан тўлдириб, ўйинлар вақтини 60 дақиқагача қисқартиради ва чексиз алмаштиришлар футболга кириб келадигандек туюлади. Футболни ортга қайтаринг, ҳиссиз роботлар иштирокидаги ўйинни кўриш, зерикарли.