Кириш Регистрация
03/12 00:45 Рома - Аталанта
03/12 01:00 Севилья 1-1 Осасуна
03/12 23:00 Мальорка 1-5 Барселона
04/12 00:30 Ипсвич 0-1 Кристал Пэлас
04/12 01:15 Лестер 3-1 Вест Хэм
05/12 00:30 Ньюкасл - Ливерпуль
05/12 00:30 Саутгемптон - Челси
05/12 00:30 Эвертон - Вулверхэмптон
05/12 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/12 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Мадрид
05/12 01:15 Астон Вилла - Брентфорд
05/12 01:15 Арсенал - Ман. Юнайтед

Торре аслида қандай футболчи? У Педри ва Гавидан иқтидорлироқ-ми?

Баҳо:
+ | -1

 Мухлислар севган “Барселона” ўша паст бўйли футболчиларнинг ақлли узатмалари, тики-така ва ажойиб техник ҳаракатлар жамланмаси эди. Аввалига Хави, кейин Иньеста ва сўнгра Месси жамоани тарк этган. Услуб ДНКсида турли “қон”ларни кўрдик. Умуман бу “Барселона”га тўғри келмади. Қачонки, Хави келгач, Гави ва Педрида биз ўша машхур жамоанинг нисбатан ёшроқ вариантини кўрдик. Клуб яқинда яна бир вундеркинд билан шартнома имзолади – Пабло Торре. Ҳўш, ёш иқтидор эгаси клубга нима бера олади. У “блаугранас”да ўз ўрнини топа оладими? Хави унга ишониши қанчалик ҳақиқатга яқин? Ушбу саволларга қуйидаги тактик тахлил орқали жавоб олишимиз мумкин.  

Пабло Торре (2003 йилда туғилган, “Раcинг”, “Барселона”)

Пабло Торре - 18 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи, Примьера РФЕФ 1-гуруҳи вакили "Раcинг де Сантандер" жамоасида тўп сурган. Сантандерда туғилган, у клуб академиясида таҳсил олган ва унинг отаси Эстебан Торре "Расинг Сантандер"нинг собиқ футболчиси.

Торре ўтган мавсумда атиги 17 ёшида асосий жамоада дебют қилган ва ўшандан бери у клуб сафида барча турнирларда 49 ўйин ўтказиб, 10 гол урган ва 12 голга ассистентлик қилган. У ҳозирда Испания U-19 терма жамоасининг ажралмас қисми ҳисобланади.

У одатда “Раcинг Сантандер”нинг 4-2-3-1 тактикасида ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди, худди Педри "Барселона" билан шартнома имзолашдан олдин “Лас-Пальмас”даги позицияси билан бир хил. 4-3-3да у ярим ҳимоя триосида ёки у асосий зарбасини ўнг оёқда йўллагани туфайли чап қанот ҳужумида ҳам ўйнай олади.

Бўйи атиги 1,73 м бўлган Торре жуда кичик жуссага эга футболчи, аммо унинг жисмоний ҳусусиятлари анча яхши. У жуда чаққон ва ҳаракатчан, бу унга тор жойларда жуда тез ва аниқ тезлашиш, тўхташ ва бурилиш имконини беради. Унинг энг юқори тезлиги жуда яхши, тўғри у даражада юқори ҳам эмас. Аммо “Барселона”даги футболчилар билан солиштирганда анча яхши. У жуда ҳаракатчан, олдинги чизиқда прессингда ишлай олади ва ҳужумда доимий равишда тўғри позицияда бўлиш учун доимий югуриб юришини кўриш мумкин..

Айтганимиздек, Торре ўз жамоасига доимо янги вариантлар ва ечимларни таклиф қиладиган жуда динамик ярим ҳимоячи. У чизиқлар орасини боғлашда жуда яхши ҳаракат қилади, лекин рақиблар бўш жой қолдириши биланоқ тезкор ҳужум яратиш ҳислатига ҳам эга. У ҳеч қачон ҳаракат қилишни тўхтатмайди, шунинг учун уни маълум позицияда тўхтатиш жуда қийин бўлади. Унинг ҳужумдаги иш тезлиги аъло даражада, у марказий ҳимоячилардан қочиб кетиш бўйича яхши кўрсаткичларга эга. “Расинг”нинг деярли барча ҳужуми Торре орқали яратилар эди.

Техник жиҳатдан моҳир Торре жамоадошлари билан жуда яхши боғламларда ўйнайди, вазият яратиш учун кичик бўшлиқларни осонгина топади ва унинг ажойиб техникаси унга босим остида фақат бир тегиниш билан ўйнаш имконини беради. У ярим ҳимояда ўйнаганида Месси сингари айланма кросс пасларини жуда яхши ижро эта олади. Бу ҳужум тезлиги ва ранг-барангликни тақдим этади. Майдон ва техник қобилиятга умумий нуқтаи назари билан уни “ихоталаш” жуда қийин бўлади, чунки у кўпинча рақибларини жуда осон алдаб ўтади. Бу қобилият эса рақибларни агар уни тўхтатмоқчи бўлса, қўполлик қилишга мажбур қилади, Ўртача ҳисобда Торре ҳар 90 дақиқада рақиб жарима майдончаси атрофида 2.03 марта жарима зарбаси ишлаб олади. Жамоада жарималар маэстроси бўлса, Торре нақадар фойдали футболчи бўлишини сезиш қийин эмас.

У одатда қисқа паслар ва комбинациялар билан ҳаракатланади ва жуда юқори тўп узатиш аниқлигини 86,89% кўрсатмоқда. Тез узатмалар ва “бир-иккилар” билан ҳаракатланиб, у 90 та прогрессив узатмаларда ажралиб турмайди, бироқ илғор позицияларга эга бўлгач, ўзининг барча узатма сифатини кўрсатиб, зарбали узатмалар бўйича лигадаги барча ҳужумкор ярим ҳимоячилардан устун туради  зарбали узатмалар: 90 дақиқага ўртача 2,07.

У тўпни жуда юқори тезликда олдинга олиб юради ва тезлашиш ҳамда тўхташда жуда чаққон, бу унинг 90 дақиқада ўртача 2,26 прогрессив югуришида яққол кўринади. Торре тор майдонларда тўпни сифатли бошқаради ва босимга жуда чидамли. Агар унинг сифати босимдан қутулиш учун етарли бўлмаса ҳам, у қийинчиликларга қарши туриш учун кўпроқ жисмоний кучини ривожлантира олса ҳам, Примьера РФЕФда дуч келган кучли рақибларга қарши жуда яхши ўйнайди.

Торре ҳимоячиларга кенг йўлдан югурганда ҳам хавф туғдиради. У 1 га 1 ҳимоячига қарши маҳоратли ва ҳар икки тарафга дриблинг қила олади, чунки у ҳар икки оёғида ўзини қулай ҳис қилади. Унинг нисбатан паст дриблингдаги муваффақияти 50% ни ташкил этади, чунки у жарима майдончаси ичида ва унинг атрофида ўта хавфли вазиятларда дриблингга ҳаракат қилади, бунда ҳар бир муваффақиятли дриблинг жуда қимматлидир ва гол уриш имкониятини яратади.

Ажойиб кросс узатмалари ва жуда ақлли паслар билан имкониятлар яратиши мумкин. Торре рақиблар унинг узатма вариантларини тўсиб қўйишга уринаётганини билади ва бу одатда Паблонинг фойдасига ишлайди, уларни финтлар билан ўзига тортади ва кейин тўпни яхши ҳолатда бўлган жамоадошига, одатда чап қанот ҳимоячисига ёки чап қанот ярим ҳимоячисига узатади.

Торре услубининг ўзига хос хусусияти унинг гол уриш қобилиятидир. У жорий мавсумда ҳозиргача 6 та гол урди, бу 90 дақиқада ўртача 0,2ни гол+пасда эса 0,36ни ташкил этади. У гол уриш учун ажойиб вақт ва ҳаракатларга эга, ўн олти метрлик жарима майдончаси атрофида кўп зарбалар беради. У рақиб ҳимоячилари ўртасида бўш жойни жуда осон топади ва боши билан гол уриш учун катта ёки кучли бўлиши шарт эмас, фаолияти давомида унинг 2 қаватдан келаётган тўпларни кўп бор ютиб олганини статистика айтиб турипти. Ўртача 90 дақиқада 0.9та зарбани Торре боши билан йўллаган. Ўзининг тўп узатиш услубининг бир қисми сифатида у тўпни кўпроқ ўзида сақлашни ва кейин майдонга ҳужум қилишни яхши кўради ва шундай ўйинлар борки, у жамоасидаги ҳимоячидан тўпни қабул қилиб олиб, унинг олдинга чиқиб олганигача ўзида тўпни ушлаб туради ва кейин қайта узатади.

Торре учун яна бир зарба манбаси - унинг қанотдаги тез дриблинглари. Унга рақибдан ўзиб кетиши учун кўп вақт керак эмас. Унинг жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба бериши ҳозирча унчалик барқарор эмас. Бу борада Торре ҳали ишлаши керак. “Расинг” сафида у жуда кўп бор шундай зарбалар беради. Аммо “Барселона”да бунга имкон бериши қийин. Кам вазиятдан унумли фойдаланишни билиш керак.

Ниҳоят, Торренинг яна бир ажралиб турадиган сифати: у жорий мавсумда бир нечта чиройли жарима зарбаларини амалга оширди ва кутилмаган кучли ва аниқ зарбалар ва узатмалари билан анча хавф туғдира олди. У шунингдек, бурчак зарбаларидан тўпни ўйинга киритишни ҳам ёқтиради.

Юқоридаги расмда Торренинг жорий мавсумдаги зарбалари кўрсатилган ва биз ҳозиргина тасвирлаган нарсаларни кўришингиз мумкин. У жарима майдончаси атрофидаги яхши зарбалари эвазига жуда яхши позициялардан тўртта гол урди, жарима майдончаси четидан кўп зарба йўллади ва тўп тепиш қобилияти туфайли қийин кенгликлардан гол уришга муваффақ бўлди.

 Статистик жиҳатдан Торрега майдон марказида энг кўп ўхшаш ўйин услубига эга "Барселона" ёки "Реал Мадрид" футболчилари Френки Де Йонг (91%), Лука Модрич (91%), Педри (91%) ва Тони Кроос (90%). Қуйида биз унинг голландиялик "Барселона" ярим ҳимоячиси билан таққослашимиз мумкин, унда биз улар қанчалик ўхшашлигини, шунингдек, Торренинг кўпроқ зарба беришини, пасларда деярли бир хил эканлигини ва ҳавода Де Йонгга қараганда ёмонроқлигини кўришимиз мумкин.

"Барселона" Торрени 5 миллион еврога сотиб олганини эълон қилди. У атиги 18 ёшда бўлган Примьера РФЕФ, худди шу лигада ўйнайдиган "Барселона Б" каби анча юқори даражадаги доминант ўйинчи эканлигини исботлади. У Испания U-19 терма жамоасида ҳам ўйнаган ва 6 ўйинда 3 та гол урган.

Оддий қадам, у кейинги мавсумда асосий жамоада имконият пайдо бўлгунга қадар "Барселона Б"да ўйнашни бошлаши мумкин. Бироқ, Педрининг ёшлигида анча юқори даражага тезда мослашиши билан мен Торренинг кейинги мавсумда дарҳол асосий жамоада дақиқалар олишини истисно қилмайман.

Испанияда Торредан иқтидор бўйича кам бўлмаган, аммо ҳали катта клуб билан шартнома имзоламаган яна бир йигитча бор. Катта эҳтимол у “Реал”ни танласа керак. Унинг услуби “Галактикос”га мос тушади. Гап Альваро Лейва ҳақида кетмоқда. Унинг тактик ҳаракатлари ва нима учун Реалбоп футболчи эканлигига алоҳида тўхталамиз.

Миржалол Пардабоев тайёрлади. 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:43, 23.06.2022.
Ўқилди: 3706 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.