Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Зиданнинг ҳаёт йўлига назар: оғир ўтган болалик, тамакилар ва ота-онасининг тасодифий учрашуви

Баҳо:
+ | -

Афсонавий Зинедин Зидан бугун 50 ёшга тўлди. Зизу “Реал”га эмас айнан “Барселона”га ўтишга яқин келгани ҳақида эшитганмисиз, ёки унинг Франциядаги энг “криминал” ҳудудда катта бўлгани-ю, ота-онаси тасодифий учрашув сабаб Марсель шаҳрида яшаб қолганини биласизми? Келинг, унинг қийин ўтган болалиги ва буюк фаолиятига назар ташлаймиз.

1953 йилнинг қишида 17 ёшли чўпон Исмоил Зидан ўзининг ватани Жазоирни тарк этиб, яхшироқ ҳаёт излаб, Францияга жўнади. Бу вақтга келиб, унинг мамлакати 1954 йилнинг ноябрь ойида бошланадиган уруш ёқасида эди: жазоирликлар француз армияси билан мустақиллик учун курашни бошладилар.

Исмоил Париж чеккасидаги кичик қишлоқдан қўним топди ва қурилиш майдончасига ишга кирди – у ерда тунаб қолди, чунки унинг доимий яшаш жойи йўқ эди. Вақтинчалик бошпана юпқа материаллардан қурилар, шунинг учун у тез-тез музлаб турарди. Бу ҳолат Исмоил ва унинг учта дўсти Сен-Денидаги кичкина квартирани ижарага олгунча давом этди.

Жазоирдаги уруш тугагач, Зидан ватанига қайтишга қарор қилди. Кема Марселдан жўнаб кетиши керак эди, шунинг учун у Парижнинг чеккасидан Франциянинг жанубига йўл олди. Аммо Исмоил бортга чиқа олмади. У одамлар орасида Малика исмли бир қизни учратди ва Марселда қолишга қарор қилди. Кўп ўтмай улар турмуш қуришди ва 1963 йилда уларнинг биринчи фарзанди – Мажид, кейинчалик эса Фарид, Нордин, Лила ва Зинедин Язид дунёга келди.

Болалик йиллари

Оила тўрт хонали уйда яшади ва уларнинг ижара ҳақини тўлашига давлат ёрдам берди. Ошхоналари шу қадар тор эдики, у бутун Зидан оиласини сиғдира олмасди. Оила навбатма-навбат овқатланиши керак эди. Исмоил оиласини боқиш учун иккита ишда ишлаган: кундузи супермаркетда таъминот бўлими бошлиғи, кечаси эса юк ташиш билан шуғулланарди. У ҳар доим ўғилларига муҳожирлар кўпроқ ишлашлари кераклигини, шунингдек, Оилани шарманда қилмаслик учун ҳамма нарсани қилишларини таъкидларди.

Малика уй юмушлари билан шуғулланиб, болаларга ғамхўрлик қилди, уларни безорилар тўдасига қўшилиб қолишдан огоҳлантиришга ҳаракат қилди. Кўчада хавф катта эди: Зиданлар яшайдиган ҳудуд Марселдаги энг нотинч ҳудуд бўлган. Кастельянда асосан муҳожирлар ва камбағал французлар яшаган, шунинг учун янги қурилган оқ-қора панелли уйлар кўп бўлишига қарамай, ҳудуд ёмон обрўга эга эди. У ерда жиноий тўқнашувлар шунчалик тез-тез содир бўлардики, маҳаллий аҳоли деразалар остидаги отишмаларга ўрганиб қолган ва гиёҳванд моддалар бизнеси гуллаб-яшнарди. Жиноий тўдалар тобора кўпроқ ўсмирларни ўз домига тортди.

Ўша кунларни: “Мен нотинч ҳудудда яшадим, лекин асосийси қаерда эмас, ким билан яшашингиздир. 20 нафар дўстим орасида ичувчи ёки чекувчилар йўқ эди. Ахир, сизнинг оилангиз ва дўстларингиз ишонадиган қадриятлар ҳаётда аҳмоқона ишларни қилиш ёки қилмаслигингизни аниқлаб беради”, – дея эслайди кичик Зидан.

Дўстлари тўсиқлар билан ўралган боғларда ўсган олхўри ўғирлаганида Зинедин қўриқчининг бирдан пайдо бўлиб қолмаслигини назорат қилиб турарди. Кастельянда ўтган бутун болалигида у фақат бир марта безорилик қилган. Ўшанда у онасига оналар куни учун совға бермоқчи бўлиб, очиқ ҳолда турган деразалардан биридан гул идишини ўғирлаган.

Зизу кўп вақтини кўчада – Зиданлар уйи деразаларидан яққол кўриниб турадиган Тартан майдонида ўтказди. “Мен мактабдан келдим, ўзим билан кракер, бир парча шоколад олдим ва футбол ўйнашга кетдим. Бизнинг гуруҳимиз 8 ёшдан 12 ёшгача бўлган 10 нафар йигитдан иборат эди ва биз кўрган энг ғайриоддий финтларимизни такрорлашга ҳаракат қилганмиз. Биз мусобақага ўхшаш нарсани ташкил қилдик, бу ҳаракатларнинг барчасини хато қилмагунимизча такрорладик. Менинг бутун вақтим ва эътиборим кўчага сингиб кетди”, – дейди Зизу.

Язид футболдан ташқари дзюдо билан ҳам шуғулланган, велосипед ва скейтбордда учган. Аммо у энг муҳими тўп билан банд эди: бўлажак юлдуз бўш вақтининг кўп қисмини Тартанда ўтказди. Айнан ўша ерда футболга меҳр қўйган 11 ёшли болакайни ярим ҳаваскор “Сен-Анри” клуби скаутлари пайқаб қолишди. Икки йил ўтгач, Язид ташаббускор бизнесмен Роберт Сантенерога тегишли бўлган “Сетем ле-Валлон” жамоасига қабул қилинди.

Бу вақтга келиб Зизуга ирсий қон касаллиги – талассемия ташхиси қўйилган эди. У билан организмда етарли бўлмаган миқдорда гемоглобин ҳосил бўлади. Унинг вазифаси кислородни ушлаб туришдан иборат бўлган оқсил бўлиб, гемоглобиннинг паст даражаси билан кислород етишмаслиги кузатилади, бунинг натижасида одам тез чарчайди ва ўзини летаргик ҳолатда ҳис қилади. Бу Зинединга халақит берди, лекин у касаллик билан курашишга ҳаракат қилди, доим ерта ётди ва дам олишга кўпроқ вақт ажратди.

14 ёшида Зизу Франция футбол федерацияси шафелигида ўтган ўқув-машғулот йиғинида қатнашди, у ерда минтақанинг энг яхши ўсмирлари йиғилди. Мураббийлар уч кун давомида ёш иқтидорларни кузатиб, 30 нафар энг яхши болаларни танлаб олди. Йиғилганлардан атиги 18 нафари академияга таклифнома олди. Улар орасида Зидан йўқ эди. Бироқ, “Канн” клуби скаути йигитчада қолганлар кўра олмаган нарсани пайқади.

“Канн” йиллари

Зизуга “Канн”га ўтишни таклиф қилишди. Исмоилга мактаб-интернати йўқлигига қарамай, ўғлига яхши шароитлар яратиб берилиши ва доимий назорат қилиниши ваъда қилинган ҳамда ёш футболчига маълум муддат бошпана беришга рози бўлган оила ҳам топиб беришган. Жан-Клод ва Николь Элинолар ўғлини эндигина армияга жўнатган эди, шунинг учун улар Зинединни мамнуният билан қабул қилишди.

Язид камтарин ва уятчан ўсмир эди. У дискотекага бормасди, дўстлари билан йиғилиб, спиртли ичимлик ичмасди, фақат машғулотларга ва касбий ривожланишига эътибор қаратарди. “Канн”даги дастлабки кунларнинг бирида мураббийлар штаби йиғилган футболчиларнинг шахсиятини синаб кўришга қарор қилди. Анкета 240 та саволдан иборат бўлиб, уларнинг жавоблари ҳар бир ўсмирнинг портретини чизишга ёрдам берди. Зизунинг натижалари шуни кўрсатдики, у мотивацияга бой, шунингдек, ўзини паст баҳолайдиган ва худбинликдан бутунлай маҳрум экани ойдинлашди. Унинг учун шахсий манфаатлар биринчи ўринда эмас эди.

Зиданда мотивация борлигига қарамай, мураббийлар уни янада рағбатлантиришга ҳаракат қилишди. Улар Зинединга агар кейинги ўйинда гол урса, “Канн”даги энг яхши кийим дўконига боришига ва ўзига ёққан либосни танлашига рухсат беришни ваъда қилишган.

“Улар менга ёқимли таклиф беришди, лекин бу мотивация усули менга бироз ғалати туюлди. Кейинчалик, 1991 йилда “Канн” президенти Ален Педретти гол учун машина ваъда қилди ва буни амалга оширди”, – деган эди Зизу.

Аммо мураббийларда Зиданнинг майдондаги қўполлигига қарши курашиш жараёни қийин кечди. Марселда ёзилмаган қоида бор эди: “агар ўзингни калтаклашга йўл қўйсанг, сен эркак эмассан”. Гарчи Зизу кўча жангларида қатнашмаган бўлса-да, у бу муносабатни ўрганди ва уни майдонга кўчирди: ҳимоячиларнинг қўполликларига тажовузкорлик билан жавоб берди. Бир марта у қаттиқ зарба учун учта ўйинга дисквалификация қилинган ва ҳар ўйиндан сўнг кийиниш хонаси полларини ювган.

“Марсель” йиллари

Мабодо Зидан ўз фаолиятидан афсусланса ҳам, бунинг сабаби ватани “Марсель”да ўйнамаганидан бўларди. Зизу болалигидан бу клубга интиларди, шунинг учун у, айниқса, бир кун келиб, “Олимпик” таркибида “Велодром” майдонига кириш имкониятини кутиб яшади. Бир пайтлар у ўз орзусини амалга оширишга яқин қолганди: “Марсель” ва “Канн” раҳбарлари Ален Боксични Зиданга алмаштиришга келишиб олишди. Шунингдек, “Марсель” клуби “Канн”нинг асосий иқтидори ҳисобланган Зизуни сотиб олиш учун устувор ҳуқуққа ҳам эга бўлди.

Боксич кўчиб ўтди, аммо охир-оқибат ижара бекор қилинди: хорватиялик футболчи Франция лигасида илк мавсумини ўтказаётганидан хабар топгач, “Лион” бунга норозилик билдирди. Бу ҳолатда унинг ижара асосида бирон жойга кўчиб ўтишга ҳаққи йўқ эди. Шу сабабли Зидан бўйича келишув ҳам бузилди. Клуб хўжайини Зизуни жуда суст ва жамоага мос келмаслигини иддао қилди. “Канн” “Монако”га иқтидорли ярим ҳимоячини таклиф қилмоқчи бўлди, бироқ у ердан рад жавоби келди. Ўша вақтлар клуб мураббийи бўлган Арсен Венгер Зиданнинг ўйинидан қойил қолмаган эди.

Натижада, Зизу “Бордо”га йўл олди.

“Барселона”га ўтиш эҳтимоли

Канн раҳбарияти Зиданни таклиф қилганлар жамоалар орасида “Барселона” ҳам бор эди. Бу Зизуни ўзига тортган иккинчи клуб бўлган. У яқинда Испанияда “Барса” сафида ўйнаш истаги бўлганини тан олди. Ўшанда клубни Йохан Кройф бошқарган ва дастлаб Зизу унда яхши таассурот қолдирмади ҳамда сокин ва уятчандек туюлди.

“Испанияда ҳар бир футболчи ўйнашни ҳоҳлайдиган иккита жамоа бор: “Барселона” ва “Реал”. Бу икки жамоадан мен “Барселона”ни афзал кўрардим. Турмуш ўртоғимнинг уйида доим “Барса” ҳақида кўп гаплар бўларди, кичкиналигимда менга иккита жамоа “Ювентус” ва “Барселона” жуда ёқарди”, – деган эди Зидан.

1996 йилда янги жамоа йиғаётган Кройф Испания радиосига берган интервюсида Зидан борасида ўз фикрларини билдирган:

“Мен шартнома ҳақидаги сўзларим одатда ҳамма учун етарли эканлигидан фахрланаман. Биз Зидан борасида “Бордо” билан боғландик – футболчини 3,1 миллион долларга сотиб олишимиз мумкин эди. Мен январь-февраль ойларида футболчилар билан оғзаки шартномалар бўйича музокаралар олиб борганман, чунки директорлар кенгаши келишув ҳақида билиб қолса, у барча газеталарда эълон қилинарди. Мен Ромарио билан келишиб олдим, Лоран Блан ва Зидан билан шартнома имзолашга умид қилгандим, шунинг учун ҳаммасини огоҳлантирдим: агар ОАВ буни билиб қолса, биз шартнома имзоламаймиз”.

Охир-оқибат Кройфф раҳбариятга Зиданни сотиб олиш нияти ҳақида маълум қилди, аммо “Барселона” президенти Хосеп Луис Нуньес бу фикрдан мамнун эмасди. Ўшанда Зиданни ҳеч нарсага эришмагани, майдонда ҳам, руҳий жиҳатдан ҳам беқарорлиги ва шартнома учун шунчалик кўп пул сўраётганликлари сабаб трансфер бекор қилинди. Кройф Зизуда ажойиб истеъдодни кўриб, харидни амалга оширмоқчи эди, аммо ўз келажаги ҳақидаги ноаниқлик уни футболчи учун курашишга тўсқинлик қилди.

“Мен Зидан ва Аарон Винтер билан яна боғланиб, уларга биз билан боғланиб қолмасликларини айтишим керак эди, чунки “Барселона” мени ишдан бўшатмаслигига ишончим комил эмасди”, – деган эди Йохан Кройф.

Шунга қарамай, у мавсум тугашига икки тур қолганда ишдан бўшатилди. Нуньес Кройфни совринлар йўқлиги ва ўртамиёна трансферлар учун айблаб, унинг директорлар кенгашидаги обрўсига путур етказиш учун бутун бошли кампанияни бошлаб юборди. Голландиялик афсона жамоадан кетди, “Барса” раҳбарияти шунга қарамай, унинг навбатдаги “ўртача трансферлар”даги келишувларидан фойдаланиб, Блан ва Луис Энрикени сотиб олди.

Кройфф кетганидан сўнг, дарҳол футболчига қўнғироқ қилди ва унга келишув бекор қилинганини тушунтирди. Шунда Зидан унга ташаккур айтди ва суҳбат якунланди.

Зидан охир-оқибат “Ювентус”га йўл олди, икки йилдан сўнг Франция жаҳон чемпионатидаги ғалабани баланд овозда нишонлади. Париж кўчалари “Зидан, Президент!” деган ҳайқириқларга ғарқ бўлди ва унинг улкан суратига “Мерcи, Зизу”, деб ёзиб қўйишди. У миллий қаҳрамон ва дунёнинг энг яхши футболчисига айланди. Ҳа, фаолиятининг турли босқичларида секин, беқарор, умидсиз ва жуда қиммат ҳисобланган ўша Зидан “Олтин тўп”ни қўлга киритди.

Тамакилар

Зизунинг заиф томонларидан бири бу унинг тамаки чекишидир. Айтишларича, у доим ҳам чекмаган, аммо журналистлар уни терма жамоада тамаки билан “тутиб олишган”. Энг машҳур воқеа 2006 йилги Жаҳон чемпионатида содир бўлган. Зидан сўнгги турнирда чекишга қарши кампаниянинг юзи бўлган, шунинг учун унинг завқ билан тамаки чекаётган сурати матбуотда шов-шувга сабаб бўлган. Сурат Европа газеталарининг муқоваларида тарқалиб кетди. Англия, Италия, Германия – ҳамма жойда Зиданнинг чекиши муҳокама қилинди. Аммо катта суммалар эвазига “Реал Мадрид”га кўчиб ўтаётганида, у пойтахтнинг асосий оммавий ахборот воситалари эгалари билан ўз розилигисиз шахсий ҳаётига тегишли бирон бир фотосурат матбуотда нашр этилиши мумкин эмаслиги ҳақида шартнома имзолади. Қизиқ жараён-а?!

Ўшандан буён кўп вақт ўтди, ҳозир Зидан 50 ёшга тўлдт. Энди у ажойиб мураббий ва ўз келажагини ўзи ҳал қилади. “ПСЖ” вариант аллақачон йўқ бўлди (раҳбарият умуман бошқа мураббийни танлаганини тасдиқлади), Зизу эса ҳали ҳам муҳокамада. Унинг ўзи Франция терма жамоаси ёки АПЛ клубларида ишлашни хоҳлайди. Унга “Бавария”, “Ювентус” каби жамоалар қизиқиш билдиради.

Асосийси, у қайтишга тайёр. “Футбол – бу менга ёқадиган энг асосий нарса. Бу менинг иштиёқим. Унга беришим керак бўлган нарсалар ҳали жуда кўп”, – деди Зинедин интервьюларининг бирида.

Зиданнинг мураббий ва футболчи сифатида эришган ютуқлари ҳақида ҳафталаб гапириш мумкин. Бироқ шуниси аниқки, у барчасига ўзининг улкан меҳнати, шахсияти ва ота-онасининг ўгитлари туфайли эришди. Эслаб кўринг, қайси футболчи Жаҳон чемпионати финалида рақиб футболчисига “калла қўйгани” учун қизил карточка олиб, майдонни тарк этаётганида олтин кубок ёнидан мағрур ўтиб кета олади. Тўғри айтасиз, Зизудан бошқаси бунга қодир эмас!

Манба: www.championat.com
Киритилди: 17:37, 23.06.2022.
Ўқилди: 2780 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.