"Ливерпуль" "Челси"нинг америкалик ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишични ўз сафига қўшиб олмоқчи эмас, деб ёзади CBC Sport журналисти Бен Жейкобс ўзининг Twitter саҳифасида.
Манба берган хабарга кўра, мерсисайдликлар "Бавария"га кетган ҳужумчи Садио Мане ўрнига ўринбосар қидирмоқда, бироқ улар америкалик номзодни кўриб чиқмаяпти. "Ливерпуль"нинг асосий мақсади "Реал" ярим ҳимоячиси Марко Асенсио.
23 ёшли Пулишич ўтган мавсумда “Челси” сафида барча турнирлар доирасида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.