Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

“Салфетка”даги таклиф, 100 кунлик кузатув ва Матераццининг ҳақорати. Зидан ўзи ҳақида баёнот берди

Баҳо:
+ | -

Зинедин Зидан 50 йиллик юбилейи арафасида омма олдида чиқиш қилди ва катта интервью билан мухлисларни хурсанд қилди. Зизу Франциянинг L’Equipe нашрига “Реал Мадрид”даги фаолияти, 2006 йилги жаҳон чемпионати ва келажак режалари ҳақида гапириб берди.

Қандай қилиб у “Юве”дан “Реал”га ўтди: Переснинг салфетка таклифи ва журналистларнинг 100 кунлик кузатуви

Зиданнинг Мадридга ўтиши унинг 29 ёшида фаолиятини юқорига кўтаришнинг бир усули: “Менда бошқа танлов йўқ эди. Мен 29 ёшга тўлган эдим, аллақачон тажрибам бор эди. Лекин мен “Реал”да ўйнаш имкониятини қўлдан бой бераётганимни билардим. Қайсидир пайтларда карьерамни юксалтириш учун менга бу синов керак эди”.

“Реал Мадрид” президенти уни қоғоз салфеткага ёзилган мурожаат билан клубга таклиф қилди. “Флорентино Перес ҳазил қилмайдиган одам. У бир ишни амалга ошириш учун ҳамма нарса қилади. Ҳатто бир ҳикоям борки, мен уни айтиб, ҳалигача кулгудан ўзимни тўхтата олмайман. Биз у билан Монакодаги катта столда тантанали кечки овқатга ўтирдик. Менга мукофот пули олиш таклиф қилинганида Перес қўлимга салфетка тутқазди. Унинг ичида “Реал Мадрид”да ўйнашни хоҳлайсизми?”, деб ёзилган эди.

Мен у ерда Флорентинога ижобий жавоб бердим: “Ҳа”. Нега инглиз тилида ёзганимга ҳали ҳам ҳайронман. Ҳаммаси шундай бошланди”.

Дастлабки бир неча ой давомида Зиданни испан журналистлари тинимсиз кузатиб боришди: “2001 йилда Мадридга келганимда матбуот вакиллари ва одамлар 100 кун мени кузатишди. Кейин журналистлар тинч қўйишди, чунки мен уларга кераксиз эдим. Улар менинг камтарона ҳаётимни кўрдилар, унда ҳеч қандай истисно йўқ эди”.

Ҳозир Зизу Мадридни унутмайди ва баъзида жамоанинг уй учрашувларига ташриф буюради: “Клуб билан ҳали ҳам муносабатим бор. Мадридда бўлганимда “Сантяго Бернабеу”га бораман. Фарзандларим ва дўстларим ҳам бундан завқланишади. “Стад де Франс”да “Ливерпуль”га қарши бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси финалида ҳам иштирок этганман.

ЖЧ-2006: Испанияга қарши ўйинда жароҳат олган ва Матерацци билан юз берган буюк воқеадан фахрланмайди

Зизу 2006 йилги жаҳон чемпионатида Испанияга қарши 1/8 финалда олган жароҳати ҳақида илк бор маълум қилди:

“Испанияга қарши ўйин охирида – учинчи голни урганимда жароҳат олдим. Бу ҳақда деярли ҳеч ким билмас эди. Текширувга бордим – унинг натижасига кўра, Бразилияга қарши ўйнай олмаслигимни айтишди. Мен эса: “Нима? Мен бу ўйинда ўйнамаслигим мумкин эмас”, – дедим. Тиббиёт ходимлари мени даволаш учун қўлларидан келганча ҳаракат қилишди. Ҳар бир ўйин мен учун охиргиси бўлиши мумкин эди, аммо Бразилияга қарши ўйнамасликнинг иложи йўқ эди”.

Матерацци билан бўлган ажойиб саҳна ҳам ёдимга тушди: “Ўша куни онам жуда чарчаган эди. Опам билан бир неча марта телефонда гаплашдим ва онамнинг аҳволи яхши эмаслигини билардим. Бу жиддий туюлмади, лекин у ҳали ҳам ташвишга соларди.

Ўшанда Матераци онамни тилга олмади. У тез-тез уларни ҳақорат қилмаганини айтди ва бу ҳақиқатан эди. Аммо у ўша пайтда онамнинг ёнида бўлган – опам Лила ҳақида гапирди. Бу мени ғазаблантирди. Мен бу ҳаракат билан фахрланмайман, лекин у таржимайи ҳолимнинг бир қисмидир. Ўшанда мен руҳий жиҳатдан кучсизроқ эдим”.

Чемпионлар лигасида кетма-кет уч карра ғолиблик тасодиф эмас, меҳмонхонанинг бешинчи қавати – ғалабалар рамзи

Зидан Чемпионлар лигасидаги кетма-кет учта ғалаба ҳақида сўзлашдан ўзини тия олмади – у “Реал” билан 2016, 2017 ва 2018 йилларда чемпион бўлган.

“Бош мураббий этиб тайинланганимдан сўнг, Чемпионлар лигасида бунчалик тез ғалаба қозонганимиз мени ажаблантирмади, чунки мен нимадир қилсам, буни фақат ғалаба қозониш учун қиламан. Мен ғалаба қозониш учун яшайман. Мен буни ҳар доим ҳам қила олмайман, лекин доимо бу мақсадни амалга оширишга уриниб кўраман.

Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш ҳеч қачон омадга боғлиқ бўлмайди. Айниқса, кетма-кет уч марта бўлса. Бу қийин иш. Уйда бўлганимда ҳам миям стадионда қолиб, кейинги машғулотлар ҳақида ўйларди”.

Зизуни икки марта – 2017 ва 2020 йилда Испания чемпионатида мураббий сифатида ғалаба қозонди. Франциялик мутахассис бу совринларни жуда қадрлайди: “Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш – фантастика, аммо бутун мавсумдан кейин энг қийин ва энг яхши жиҳат бу Ла Лига кубогини қўлга киритиш”.

Зидан учун кўплаб ғалабалар рамзи – бешинчи рақам

“Агар бир куни кимдир менинг ҳаётимда 5 рақамининг ўрни ҳақида сўраса, билиб олстнкт, ушбу рақамда ақл бовар қилмайдиган нарсалар бор. Мисол учун, мен “Реал Мадрид” билан бирга беш марта Чемпионлар лигасида ғалаба қозонганман: бирида футболчи (2002), яна бирида Карло Анчелоттининг ёрдамчиси (2014 йилда) ва уч марта бош мураббий сифатида (2016, 2017 ва 2018 йил). Агар меҳмонхоналарнинг бешинчи қаватида тунаб қолсам, албатта, 99 фоиз ўйинда ғалаба қозонаман”.

Келажакдаги режалари: Франция терма жамоасини бошқаришни хоҳлайди, “ПСЖ” вариантни рад этмайди

Зидан ҳали ҳам терма жамоа билан ишлаш имкониятини кутмоқда: “Мен мураббийлик фаолиятини давом эттирмоқчиман. Умид қиламанки, бир кун келиб Франция терма жамоасига мураббий бўламан. Қачон? Бу менга боғлиқ эмас. Лекин терма жамоа билан тўлиқ цикл ишламоқчиман. Мен терма жамоада ўйнаганман ва бу мен билан содир бўлган энг яхши воқеа!

Бу содир бўлиши керак, лекин қанчалик тез содир бўлишини билмайман. Энди ўз мақсадларига эга бўлган жамоа бор. Аммо имконият туғилса, мен тайёрман. Қачондир улкан лоёиҳаларни бошқаришим мумкин. Масалан, клуб президенти ёки менежери бўлиш фикри ҳам йўқ эмас”.

Аммо Зидан “ПСЖ” вариантини ҳам инкор этмайди – жамоада ҳеч бўлмаганда она тилида гаплашилади, бу Зизу учун жуда муҳим.

“Ҳеч қачон ҳеч қачон, деманг. Айниқса сиз мураббий бўлганингизда. Футболчи бўлганимда менда танлов бор эди – деярли ҳар қандай клубга ўтишим мумкин эди. Мураббий сифатида ишлашим мумкин бўлган 50 та жамоа рўйхати йўқ. Икки ёки учта вариант мавжуд. Агар клубга келсам, бу фақат ғалабалар учун бўлади. Мен буни бутун камтарлик билан айтаман. Шу боис ҳар қандай клубга бора олмайман.

Мени чеклаб турувчи омиллар бор. Масалан, тил. Баъзи шартлар вазиятни мураккаблаштиради. Кимдир менга: “Манчестерга боришни хоҳлайсанми?”, – дейди. Мен инглиз тилини тушунаман, лекин уни мукаммал билмайман. Тил билмасдан клублар билан ишлаётган мураббийлар борлигини биламан. Лекин менинг услубим бошқача.

Ғалаба қозониш учун сиз жуда жамоага ҳар жиҳатдан мос бўлишингиз керак. Бу глобал контекст. Шахсан мен бунинг учун нима кераклигини биламан”, – деди Зидан.

Болалиги қийинчилик, оғир синовлар билан ўтган ва жиноятчи тўдалар ҳавфи остида яшаган ўртаҳол оила фарзанди бўлмиш Зинедин Зидан дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири сифатида гавдаланмоқда. Унинг ўтмиши буюк воқеликларга қанчалик бой бўлса, келажакда ҳам, албатта, ўз сўзини айтишга тайёр экани аниқ. Унинг кейинги манзили қаер бўлар экан, кузатамиз...

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 15:16, 25.06.2022.
Ўқилди: 3727 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.