Кириш Регистрация
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр
28/11 15:00 Истерн 1-4 Сидней
28/11 15:00 Чонбук Моторс 4-0 Себу
28/11 17:00 Кая-Илоило 1-1 Санфречче Хиросима
28/11 17:00 Жечжианг 4-2 Лион Сити Сэйлорс
28/11 17:00 Селангор 1-2 Муангтонг Юнайтед
28/11 19:00 Порт 2-2 Персиб
30/11 00:45 Кальяри - Верона
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка - Валенсия
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта

Холанд ўрнига Аллер: “Боруссия” учун идеал трансфер

Баҳо:
+ | -

Себастьян Аллер 2021/22 йилги мавсумнинг кутилмаган қаҳрамони. 27 ёшида у “Аякс” сафида Чемпионлар лигасидаги дебютини ўтказди, ивуарлик форвард турнирда 11 та гол урди (фақат Левандовски ва Бенземада кўпроқ) ва гуруҳ босқичидаги ҳар бир ўйинида рақиб дарвозасини ишғол қилди (2017/18 йилги мавсумда турнир тарихида буни фақат Роналду амалга оширган).

Эндиликда у Дортмунднинг “Боруссия” клуби футболчиси ва “Аякс” ғазнаси 31+4 миллион еврога бойийди. Ҳужумчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва тўрт йиллик шартнома имзолади, келишув 1 июль куни расман эълон қилинади.

Аллерга аллақачон катта миқдордаги сумма тўланган – “Вест Хэм” уни “Айнтрахт”дан 50 миллион еврога сотиб олган эди. Бироқ, келишув бутунлай муваффақиятсиз бўлди.

Аллернинг карьераси маятникка ўхшайди. Франция U21 жамоасида яхши ўйин кўрсатган (20 ўйинда 13 гол), “Осер” учун Лига 2 нинг 50 ўйинида 6 гол, Голландиянинг “Утрехт” клубида кетма-кет уч мавсумда 11+ гол, “Айнтрахт”да порлади, “Вест Хэм”да даҳшатли муваффақиятсизликка учради ва “Аякс”да яна уйғонди.

Аллер Бундеслиганинг 2010 йиллардаги энг ҳаяжонли жамоаларидан бирининг бир қисми эди: Нико Ковач (кейинчалик Ади Хюттер) бошқарувидаги “Айнтрахт” клуби ҳужумкор, тажовузкор ва ғоят томошабоп футбол ўйнади. Жамоанинг шов-шувли услуби ўз натижасини берди: жамоа 2017/18 йилги Германия кубогида “Бавария” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритди ва 2018/19 йилги Европа лигаси ярим финалига чиқди, пенальтилар сериясида мусобақа ғолиби – “Челси”га ютқазди.

Икки мавсум давомида Аллер “Айнтрахт”да Бундеслигадаги энг юқори кўрсаткичини сақлаб қолди.

Албатта, Себастянни АПЛ қизиқтирарди. 2019 йилнинг ёзида “Вест Хэм” ҳужумчи учун 50 миллион евро тўлаганди.

У Лондондаги фаолиятини учта ўйинда учта гол билан бошлади, аммо 2019/20 йилги мавсумнинг қолган турларида у атиги 4 гол уриб, бир голли пас берди. Декабрь ойи ўрталарида клуб Аллернинг трансферини сўраган Мануэль Пеллегрини ишдан бўшатди, Девид Мойес эса бир неча ой давомида ҳужумчини уйғотишга уриниб, уни захира ўриндиғига михлаб қўйди. Умуман олганда, Аллер бир ярим йил ичида Премьер-лиганинг 48 та учрашувида 10 та гол урди.

The Guardian нашрига берган интервюсида у ўша вақтларни шундай эслайди: “Мойес бошқа ҳужумчиларни афзал кўрарди. Мен Дэвидни айбламайман”.

Аксига олиб, Себастьянни ҳаёт синовлари ҳам четлаб ўтмади. Унинг иккинчи фарзанди тўғилганидан сўнг овқат ҳазм қилишда катта муаммоларга дуч келди.

“У зўрға ухлади, оғриқдан доимо йиғларди. Мен шунчаки эшикни ёпиб, ўйнаш учун ташқарига чиқадиган одам эмасман. Фарзандларни тарбиялаш нафақат онанинг, балки отанинг ҳам вазифаси. Мен болаларим ва улар учун қайғураётган хотинимнинг ҳолатидан ташвишланардим. Мен имкон қадар кўпроқ вақтимни улар учун сарфладим”, – дейди Аллер.

Себастьян “Аякс”га ўтишга ортиқча гап-сўзларсиз рози бўлди: еврокубоклар, таниш чемпионат, таниш мураббий – Эрик тен Хаг ҳужумчи билан “Утрехт”да ишлаган:

“Аввалига одамлар АПЛни Ередивизияга алмаштирганимни кўрганларида нима деб ўйлаши ҳақида ўйладим. Лекин мен бу фикрларни бир четга суриб қўйдим”.

“Аякс”да Аллер ЕЧЛдаги ҳаракатлари билан эсда қолди. У 2020/21 йилги Европа Лигаси плей-офф босқичида иштирок этмади, чунки голландияликлар у мавсум ярмида еврокубокдаги таркибга киртилмади. Аммо 2021/22 йилги Чемпионлар лигасида асосий қаҳрамонга айланди. Себастьян Дортмундга қарши кечган гуруҳ босқичининг икки ўйинида (4:0 ва 3:1) 2 гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Аллер – ақлли футболчи ва тўпсиз ўйнаш бўйича мастер

Себастяннинг ўзи услубнинг хусусиятларини моҳирлик билан тушунтирди: “Мен тезроқ бўлишни хоҳлайман – бу ерда барчаси генетикага боғлиқ. Тезлик йўқлиги туфайли ҳар бир қарорни яхшилаб ўйлаб кўришим керак. Мен учун бўш жойни бошқаларга қараганда ақллироқ сканерлаш муҳим. Тенг шароитларда ҳимоячидан ўтиб кетиш имконсиз, шунинг учун менинг вазифам яхшироқ позицияда бўлишга ишонч ҳосил қилишдир.

Ўйлайманки, Францияда мендан 10 минг карра иқтидорлироқ йигитларни топишингиз мумкин. Лекин, футболда қарор қабул қилиш қанчалик муҳим эканини ҳис этиш керак”.

190 см узунликдаги Аллер тезкор эмас, лекин, у ҳавода ҳукмронлик қилади. У доимий равишда гол уришга тайёр бўлган ҳужумчи бўлиб, қарши ҳужумда ҳам фаол иштирок этади. “Айнтрахт”да у ҳужумларни бошлаш ва якунлаш бўйича беназир эди.

Биргаликда ўйнашда Аллернинг асосий кучи – бу қарор қабул қилиш. Унга қаршилик кўрсатиш жуда қийин. Аллер жарима майдончасидан узоқлашганда, ҳимоячининг олдида аниқ бўш ҳудуд пайдо бўлар эди.

Агар Аллер босим остида қолса, бир тегиниш билан тўпдан қутулади ва уни боғловчи шеригига ташлаб, бўш ҳудудга очиларди.

Агар ҳимоячи Аллерни ёпмаса, форвард ўзини плеймейкер ролида топади ва голли пасни амалга оширишга тайёр бўлар эди.

“Аякс”да эса бошқача. Тен Ҳаг тўп назорати учун мослаштирилган тизим яратди: майдон бўйлаб майда узатмалар. Бу ерда Аллер тўққизлик ҳужумчи сифатида кўпроқ жарима майдончаси ичида пайдо бўлди.

У тўпсиз ҳам жуда фойдали. Франкфуртнинг “Айнтрахт”ида у Бундеслиганинг энг кучли ҳужумчиларидан бири эди.

Аниқ камчилик эса бу унинг заиф дриблингидир. Аллер рақибни алдаб ўтишга ҳаракат қилади лекин кўпинча тўпни бой бериб қўяди.

“Боруссия”га Аллер керак, у ҳужумларни бошлаб бериш ва якунлашда яхши ҳаракат қилади ва ҳар қандай услубда фойдали бўлади.

Дортмундликлар аниқ режалаштирилган трансферни амалга оширди. Немис нашрлари Аллерга биринчи марта 2021 йилнинг кузида “Боруссия” қизиқиш билдиргани ҳақида ёзган. Мақсадли қидирув аниқ – кучайтиришнинг асосий вариантларидан янп бири “Реймс”дан 20 ёшли Юго Экитик бўлиб, у ҳам ажойиб таркибга эга баланд бўйли ҳужумчи.

Аллер “Боруссия”га нима беради? Икки муҳим нуқта.

1. У умумий трансфер кампаниясига жуда мос тушади.

Дортмунднинг энг кўзга кўринган учта трансфери – марказий ҳимоячилар Нико Шлоттербек ва Никлас Зюле ҳамда ҳужумчи Карим Адейеми.

Шлоттербек ва Зюленинг сўзларига кўра, ҳамма нарса аниқ: Шлоттербек қанотга жуда кўп диагонал узатмалар беради, шунинг учун Аллернинг “Айнтрахт” давридаги ўйинлари қайтарилиши мумкин. Зюле эса ҳаводаги курашда устун ва узун пасларни муваффаққиятли беради.

Аллер-Адейеми жуфтлиги янада қизиқарли. Портловчи Карим кучли Себастьянга ёрдам беради. Энг самарали вариант тезкор Адейемининг фаол ҳаракати ва узатмаларини якунлаш учун ҳимоячилар билан бир чизиқда Аллер жаноблари пайдо бўлади.

Агар Ройс у билан жуфтлик ҳосил қилса, Аллернинг “Айнтрахт”да Ребич ва Йович билан бирга ўйнаган даврдаги ҳаракатларини кўришимиз мумкин. Аллер ва Йович кенгроқ ҳудудларга югуради, Ребич эса жарима майдони ичида пайдо бўлади. Адейеми ҳам қанотларда ҳаракат қилишни ёқтиришини ҳисобга олсак, Дортмундда ҳам шундай бўлиши мумкин.

2. Аллер қарши ҳужум ва тўп назорати учун мос келади.

“Автобус” ҳимояга қарши “Боруссия” узоқ вақт давомида тўпни ўзида ушлаб туриши ва баъзида қарши ҳужумда ўйнаши мумкин. Бу ҳолатда ҳужумчи бош билан зарба беришга тайёр бўлади. Кучли, босимни яхши кўрадиган жамоаларга қарши дортмундликлар ҳужумларни зарбаларга айлантира оладилар – унда ҳужумчи шерикларига ёрдам беришга тайёр.

Аллерни Донелл Мален билан таққослаш мумкин У ҳам Эредивизиядан келган ва Дортмундда дебют мавсумини қийин ўтказган. Биринчидан, Аллернинг Бундеслигада яхши тажрибаси борлигини ҳисобга олиш керак. Иккинчидан, Маленнинг мослашуви Марко Розенинг тактик ишланмалари туфайли мураккаблашди. Розе кўпинча қанот ҳужумчиларисиз ўйнашни таклиф қиларди. Учинчидан, Дортмундликлар Маленни ортиқча баҳолаган, деб тахмин қилиш мумкин. У кўпинча аҳмоқона қарорлар қабул қилади. Масалан, жамоадоши тўғри позицияга етиб боргунича тўпни етказиб бермайди.

Яна бир ташвиш – Аллернинг ёши. 28 ёшли йигит учун 30 миллиондан зиёд пул тўлаш ҳақида баҳслашиб кўриш мумкин? Буни “Боруссия” катта форвардга жуда муҳтож бўлгани, бозорда эса танлов камлиги билан изоҳласа бўлади.

Умуман олганда, ушбу трансферини “Боруссия” афсонаси ва унинг янги спорт директори Себастьян Кельдан яна бир ақлли келишув, деса бўлади. Аллер эса Эрлинг Холанд ўрнини тўлдириши мумкин бўлган ягона футболчи.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 13:00, 26.06.2022.
Ўқилди: 2727 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.