Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

“Манчестер Юнайтед” – истеъдодлар қабристони

Баҳо:
+ | -

Сэр Алекс Фергюсон “Манчестер Юнайтед”да барча ишни тўғри бажарди ва исталган мусобақада ғалаба қозонди. Бэкхем, Скоулз ва Гиггзлар авлоди Ферги яратган тизимнинг мевалари ҳисобланади. Кейинчалик Эвра, Видич, Руни ва Роналдулар “МЮ”да янги қиёфада пайдо бўлди. Клуб яна Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Моуриньонинг Европа Лигасидаги муваффақияти янги даврни бошлаб бера олмади ва энди Гари Невилл севимли клубини “истеъдодлар қабристони” деб атай бошлади.

Бу фақат сўнгги йиллардаги трансферлар ҳақидаги фикр эмас. Вудворд узоқ вақт бошқарган клуб аста-секин инқирозга юз тутмоқда. Моуриньонинг кўп йиллар олдин жамоа ва унинг менежерлари ҳақида айтганлари эса, ўз тасдиғини топмоқда. Ўшанда гувоҳларнинг сўзларига кўра Жозе Погба билан бўлган жанжалларнинг бирида қуйидагиларни айтган:

“Тўғри ўйнай олмайсан, жамоадошларни, мухлисларни ҳурмат қилмайсан. Атрофингдаги гўзал ва ҳалол одамларнинг менталитетини ўлдирма. Сизлар ёпиқ хонада грипп билан касалланган одамга ўхшайсиз ва бу вирусни бошқаларга юқтирасиз”.

“Манчестер Юнайтед”да масъулиятсиз одамлар етарли эди. Моуриньо айтганидек, аниқ симптомлар билан офисга бориб, бошқаларга касаллик юқтирадиган ишчилар. Бироқ, футболда фақат ўйинчини айблаб бўлмайди, чунки масъулиятсизлик – спортчилар орасида одатий ҳолат. Бир пайтлар Фергюсон Руни ўзини англамас ҳолда маст бўлмаслиги учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилган, Роналду эса тунги саргузаштлар ўрнига спорт залида ишлашга йўналтирилди. “Манчестер Юнайтед” чемпионларни яратди ва ҳар доим Жорж Бест каби ақлдан озганларни бир маромда ушлаб турди. Бироқ энди ҳамма нарса бошқача.

2015/16 йилги мавсум

Антони Марсяль “янги Анри” бўла олмади. Балки бошқа клубда франциялик футболчининг фаолияти яхшироқ бўларди. “МЮ” ёш қанот ҳужумчиси учун 60 миллион евро тўлади, орадан йиллар ўтиб 26 ёшли футболчи тўрт баробар арзонлашди, ўйин эса ўсгани йўқ. Мемфис Депай Манчестерда ўзидан кутилган ўйинни намойиш эта олмади, у ҳам вақт йўқотди. Қолаверса, Марсяль ҳам, Депай ҳам “Манчестер Юнайтед” форматидаги футболчилар ҳисобланган.

Албатта, Криштиану ва Уэйнга ёрдам бериш учун Бебе ва Обертан каби футболчилар бор эди. Лекин, биринчидан, Фергюсон кўнгилли эмас ва бу нормал ҳолат, иккинчидан, у омадсиз трансферлар учун “Манчестер Юнайтед” кейинчалик Ди Мария учун тўлаган миллионларни сарфлашни ёқтирмаган – инглиз тажрибаси. Айтишларича, Ди Мария билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар “Ювентус”га ҳам ёқмаган. Иқтидорлар билан ишлаётганда уларни ўз ўрнига қўя билиш керак, аммо “Манчестер Юнайтед”да буни унутиб қўйишган.

2016/17 йилги мавсум

Поль Погба учун жуда кўп пул сарфланди (105 миллион евро), лекин уни “Манчестер Юнайтед”да қабул қила олишмади. У собиқ клубига “Ювентус”дан қайтиб келган эди ҳамда йўқотилган вақт, клуб совринлари учун имконият бой берилди. Сарфланган пуллар ҳавога учди. “Талантлар қабристони” Эрик Байи учун ҳам ҳалокатли жойга айланди. У ёш ҳимоячи сифатида келди ва энди жамоа учун кераксиз.

2017/18 йилги мавсум

Лукаку “Манчестер Юнайтед”га келганида атиги 24 ёшда эди. Ромелуга кўп пул тўлашди. Аммо у Милан шаҳрида чемпион бўлгани каби “МЮ”да буни уддалай олмади. Ҳужумчи Манчестерда ўзини қулай ҳис қилмади ва иқтидорини тўлиқ кўрсатиб беролмади. Бундан ташқари, Линделёфнинг ҳикояси “Манчестер Сити”даги Диаш ёки “Ливерпуль”даги ван Дейкнинг сценарийсига умуман тескари. “Бенфика”нинг умидли ҳимоячиси АПЛнинг энг яхшиларидан бирига айлана олмади. Швециялик футболчи Тен Хагнинг режаларида бўлиши даргумон.

2019/20 йилги мавсум

Фред бир мавсум аввал жамоага келган эди, лекин у ёш иқтидор эмас, шунчаки ақлли футболчи. Бироқ, узоқ вақт давомида ўзини қидириб топа олмаган. Голландиялик мураббий футболчига майдон марказида имконият бериш эҳтимоли кам. Гринвуд тақдири ҳақида эса ортиқча гапириш шарт эмас. “Лестер” ва Англия терма жамоасининг истиқболли ҳимоячиси сифатида Харри Магуайрнинг фаолиятига “Манчестер Юнайтед”ни танлаш қарори таъсир кўрсатди. Гвардиола унга қўнғироқ қилди, аммо “МЮ” кўпроқ пул таклиф қилди. Натижани биласиз, барча ерда Магуайр тасвиридаги мемлар “изғиб” юрибди.

2020/21 йилги мавсум

Марказий ярим ҳимоячиларга муҳтож бўлган жамоага йигирма беш ёшли Донни ван де Бек таклиф этилди. У эса, ўйин амалиётисиз қолиб кетди ва фақатгина ижарага бериб юборилган “Эвертон”да бироз жонланди. Аммо Манчестерда Голландиядан келган мураббий пайдо бўлиши Доннининг “кетмони учади” дегани эмас. Шунингдек, Дин Хендерсон “Ноттингэм Форест”га ижарага бериб юборилиши мумкин.

2021/22 йилги мавсум

Сиз Маркус Рэшфордни эслаб ўтишингиз мумкин. У 2015 йилдан бери асосий жамоада ўйнамоқда, аммо 24 ёшида у Жаҳон футболи супер юлдузи эмас, балки янги мураббий билан “Манчестер Юнайтед”да ноаниқ истиқболга эга одам бўлиб қолди. Де Хеа ҳақида ҳам унутмаслик керак. Энди у ҳам ёш иқтидор эмас, ҳатто Испания терма жамоасининг биринчи рақамли посбони ҳисобланмайди. Фергюсонсиз йиллар давомида у Премьер лигада ғалаба қозона олмади. Ажойиб дарвозабон муваффақиятлироқ жамоанинг бир қисми сифатида ўзини имкон қадар яхши намойиш этди. Лекин клуб сингари у ҳам ўйинини йўқотиб борди. 85 миллион еврога Жейдон Санчони ҳарид қилиш, албатта, келажакни ўйлаб ташланган қадам. “Манчестер Юнайтед” жадвалда учинчи бўлиб қолса ҳам, Жейдонсиз муваффақият қозонишни истисно қилиб бўлмайди. Эланга, Санчо, Алехандро Феррейра ёки Гринвуд “МЮ”да ўз келажакларига “болта урди”. Балки адашгандирмиз.

Бир пайтлар Фергюсоннинг барча футболчилари яхши ўйин кўрсата олганди. Жамоа совринларни қўлга киритди ва сезиларли даражада ўсди. Энди етти мавсумдан бери асосий таркибда ўйнаган Рэшфорд ҳам ишлашга иштиёқи борлигини исботлай олмаса, рўёбга чиқмаган истеъдодлар рўйхатига қўшилиб қолиши мумкин.

Кўринишидан, “қизил иблислар” раҳбарлари қайта қуриш учун тўғри мураббийни таклиф қилишди. Тен Хаг Ральф Рангник клубдан кетишини энг кўп истаганлардан бири бўлгани сир эмас. Эндиликда ҳужумлар ташкил этишда беназир – Кристиан Эриксен “Манчестер Юнайтед”га чақирилгач, “Брентфорд” ва “Тоттенхэм” ўртасидаги танловга интилмоқда. Топ-футболчилар эса “Манчестер Юнайтед” таклифини шунчаки кулгу билан қабул қилишмоқда. Афтидан, клуб кўп йиллар давомида юқори чўққиларни забт этиб юрса, унинг инқирози ҳам узоқ йиллик бўлади чоғи.

Киритилди: 11:29, 27.06.2022.
Ўқилди: 5581 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.