"Интер" ярим ҳимоячиси Артуро Видал ёзда клубини ўзгартириши мумкин, деб хабар беради Football Italia.
Манбага кўра, 35 ёшли чилилик футболчига Туркиянинг "Галатасарой" ва МЛСнинг "Интер Майами" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Аввалроқ, футболчининг ўзи Аргентинанинг "Бока Хуниорс" клубига ўтишга қарши эмаслигини тан олганди.
Ўтган мавсумда Видал "Интер" сафида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Ярим ҳимоячи 2020 йилдан буён "нерадзуррилар" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Илгари у "Барселона", "Бавария", "Ювентус" ва "Байер" жамоаларида ўйнаган.