Кириш Регистрация
09/12 00:45 Торино 2-3 Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон 1-4 Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна 2-0 Леванте
09/12 15:00 Матида Зелвия 3-1 Ульсан Хёндэ
09/12 15:00 Виссел Кобе 2-2 Ченгду Ронгченг
09/12 17:15 Бурирам Юнайтед 2-2 Кангвон
09/12 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 0-0 Шангхай Порт
09/12 20:30 Қайрат 0-1 Олимпиакос
09/12 22:45 Бавария 3-1 Спортинг
10/12 01:00 Монако 1-0 Галатасарой
10/12 01:00 Аталанта 2-1 Челси
10/12 01:00 Барселона 2-1 Айнтрахт Ф
10/12 01:00 Интер 0-1 Ливерпуль
10/12 01:00 ПСВ 2-3 Атлетико
10/12 01:00 Тоттенхэм 3-0 Славия
10/12 01:00 Юнион 2-3 Марсель
10/12 15:00 Сеул - Мельбурн Сити
10/12 15:00 Санфречче Хиросима - Шангхай Шенхуа

Ўзбекистон – Эрон 0:1. Яна япониялик ҳакам "катта майдон"га чиқди!

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон – Эрон учрашувида қўшиб берилган 4 дақиқа тугашига 12 сония қолганда Халатбарийнинг голи учрашув тақдирини ҳал қилди.

Бунгача эса Одил Аҳмедовнинг киритган голи инобатга олинмаган эди. Учрашув бош ҳаками ЮИЧИ НИСИМУРА ва ён қанотда ҳаракат қилган унинг "жиноий" шериги Ўзбекистоннинг топ-тоза голини инобатга олишмади.

Бу эса аввало футболга зудлик билан голни аниқлаб берувчи замонавий (Hawk-eyeга ўхшаш) тизимни жорий этиш лозимлигини ўз танамизда ҳис қилдик. Футболимиз мутасаддилари ва мухлислари Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги бирорта ўйинга Япониядан ҳакам белгиланмаслигини ОФК ва ФИФАдан талаб қилишга "уже" маънавий ҳаққимиз бор!

Япониялик ҳакамда не айб деганларга эса шундай жавобимиз бор: Агар ўша гол ҳисобланганда сўнгги сонияларда катта куч билан олдинга ўтмаган ва ўйинни назорат қилган бўлардик.

Умуман олганда, мағлубият учун Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов тўлалигича масъулиятни ўз зиммасига олмоғи лозим. Тожикистонга қарши кечган саралаш учрашувида айнан унинг кўрсатмалари эвазига "Фейр-плей" қоидасидан четга чиққан 5 нафар футболчиларимиз ФИФА томонидан яна бир ўйинга дисквалификация қилиниб, ўта муҳим учрашувида жамоамизга ёрдам қўлини чўза олишмади.

Ўзбекистон ғалабага ҳақли бўлган ўйинда ЖЧ-2014 йўлланмаси учун энг асосий рақибларидан бирига ютқазиб, ўз имкониятларини жуда ва жуда ёмонлаштириб юборди.

ЖЧ-2014 саралаш учрашуви. IV босқич. A гуруҳи. 1-тур
ЎЗБЕКИСТОН – ЭРОН 0:1 (0:0)
Гол: Муҳаммадризо Халатбарий (90+4)
ЎЗБЕКИСТОН: 12. Игнатий Нестеров, 3. Ислом Иномов, 9. Одил Аҳмедов, 2. Анзур Исмоилов, 14. Станислав Андреев, 6. Жасур Ҳасанов (10. Улуғбек Бақоев, 86), 20. Жасур Ҳасанов (13. Лутфилло Тўраев), 7. Азиз Ҳайдаров, 18. Темур Кападзе, 22. Виктор Карпенко (11. Марат Бикмаев), 15. Александр Гейнрих.
ЭРОН: 1. Маҳди Раҳматий, 3. Эҳсон Ҳожсофий (9. Муҳаммадризо Халатбарий, 62), 4. Жалол Ҳуссайний, 6. Жавод Накуном, 7. Мўъжтабо Жабборий (11. Карим Ансорифард), 8. Али Каримий, 13. Ҳусайн Моҳиний, 14. Андроник Темурян, 15. Пежмон Мунтазорий, 18. Пежмон Нурий, 21. Муҳаммад Иброҳимий (5. Хусрав Ҳайдарий, 44)
Бош ҳакам: Юичи Нисмура (Япония)
2012 йил 3 июнь. Тошкент. "Жар" стадиони. 9.000 томошабин.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:53, 03.06.2012.
Ўқилди: 14871 марта.
Фикрлар: 106 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.