"Кальяри" ҳимоячиси Андреа Карбони "Монца" билан шартнома имзолади, деб хабар беради клуб расмий сайти.
21 ёшли италиялик билан келишув 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг трансферини 4 миллион еврога баҳоламоқда.
"Монца" 2022/23 йилги мавсумда А Серияда дебют қилади.
Ўтган мавсумда Карбони А серияда 30 та ўйин ўтказган.