Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Ўртоқлик учрашуви. «Машъал» «Бухоро»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг навбатдаги тур ўйинларига тайёргарлик кўраётган «Машъал» жамоамиз бугун Муборакдаги «Баҳром Вафоев» номли стадионда ён қўшнимиз «Бухоро» жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Айтиш мумкинки, мазкур беллашувда муборакликлар иродали ўйин кўрсатган ҳолда 0:2 ҳисобида имкониятни бой бераётиб, якунда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Меҳмонлардан аввалига Азизбек Муротов ҳисобни очган бўлса, кейинчалик Михаил Какаладзе ҳам гол уришга муваффақ бўлди. Дарвоқе, учрашувдаги барча голлар фақат иккинчи бўлимда киритилди. Шу куни захирадан майдонга туширилган ёш ўйинчимиз Шаҳзод Шаймановга чинакамига омад кулиб боқди. У 65, 67 ва 75-дақиқаларда 3та гол уриб, хет-трик муаллифи бўлди. Шайманов ўзининг дастлабки тўпини Шерзод Файзиевнинг тўп ошириб беришидан сўнг киритган бўлса, кейинги голда унга Сирожиддин Раҳматуллаев, учинчи тўпда эса Габит Сапаргалиев ҳаммуаллифлик қилишди.

Энди ҳар иккала жамоалар 8 июнь куни яна бир бор ўртоқлик баҳсида ўзаро майдонга тушишади. Фақат бу сафарги беллашув Бухорода бўлиб ўтади. Бизга маълуми бўлишича, Бухородаги ўйин 18:00да бошланади.

Ўртоқлик учрашуви. 5 июнь
«МАШЪАЛ» - «БУХОРО» - 3:2
Голлар:
Ш.Шайманов, 65, 67, 75 - Муротов, 56. Какаладзе, 61.
«Машъал»: Санжар Қувватов, Алик Ҳайдаров, Илья Фомичев, Тони Линдберг, Аббос Шодмонов, Элдор Эргашев, Игорь Петкович, Мирзоҳид Ғофуров, Самандар Шодмонов, Нодир Давлатов, Тимур Дадашев.
Захирадан тушганлар: Ўткир Юсупов, Шаҳзод Шайманов, Шерзод Файзиев, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Сирожиддин Раҳматуллаев, Дилявер Ваниев, Габит Сапаргалиев.
«Бухоро»: Қобулжонов, Омонов, Отажонов, Кочнев, Сулаймонов, Муротов, Нарзуллаев, Хайров, Какаладзе, Дрожжук, Тарасенко.
Захирадан тушганлар: Цой, Шодиев, Жўраев, Муҳиддинов.
Бош ҳакам: Артём Калинин.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 09:55, 06.06.2012.
Ўқилди: 5924 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.