Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Златан ва "Милан" янги шартнома борасида келишиб олди

Баҳо:
+ | -

“Милан”нинг швециялик ҳужумчиси Златан Ибраҳимович клуб билан шартномасини узайтириш борасида келишувга эришди, деб хабар беради Sky Sports.

Қайд этилишича, томонлар яна 1 мавсум - 2023 йилнинг 30 июнига қадар узайтириш борасида келишувга эришган.

Ҳужумчининг маоши гол ва голли узатма учун бонуслар билан бирга 1-1,5 миллион еврони ташкил қилади. Яқин кунларда расмий эълон қилиниши кутилмоқда.

41 ёшли Ибраҳимович ўтган мавсумда “россонерилар” сафида А Серияда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, швед ўз клуби билан Италия чемпионига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Златан тиззасидан жарроҳлик амалиёти ўтагани сабабли келаси мавсумнинг биринчи қисмини ўтказиб юборади.

Киритилди: 07:19, 06.07.2022.
Ўқилди: 1685 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик