Италиянинг "Интер" клуби ҳужумчи Алексис Санчесни жамоанинг кейинги мавсум учун режаларига киритмади, дея хабар берди журналист-инсайдер Николо Скира.
Футболчининг ўзи Европада ўйнашни давом эттирмоқчи, шу боис у Туркия, Япония, Бразилия ва Қатар клубларининг таклифларини рад этди.
Хусусан, 33 ёшли чилилик футболчига “Галатасарой”, “Фламенго” ва “Ар-Райян” клублари шартнома таклиф қилган.